“Насаф” суперкубок учрашувига тайёргарликни бошлади
11 фев 2016 10:46
Новости
“Насаф” суперкубок учрашувига тайёргарликни бошлади
7 февраль куни Бирлашган Араб амирликларида 12 кунлик йиғинни якунлаб юртимизга қайтган “Насаф” футболчилари қисқа таътилдан кейин кеча клуб қароргоҳида тўпланишди.
“Марказий” стадион машғулотлар майдонида футболчилар енгил машғулотлар билан чекланишди. БАА йиғини давомида жамоа таркибида машғулот ўтказган черногориялик ҳимоячи Деян Больевич тиббий кўрикдан ўтолмай, ортга қайтганлиги ҳақида хабар бергандик. Унинг ўрнига босниялик бошқа бир легионер жамоа таркибига келиб қўшилиши кутилмоқда.
“Насаф” футболчилари мавсумнинг илк расмий учрашувини 17 февраль куни Тошкенда Ўзбекистон суперкубоги доирасида “Пахтакор”га қарши ўтказишади.
Комментарии