RU

Последние новости

19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  0 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  1 18:00ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон – Қатар (матнли трансляция)  197 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  4 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  5 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  6 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5

"Насаф" Сиа масаласида ғирромлик қиляптими? Новости

"Насаф" Сиа масаласида ғирромлик қиляптими?

Йил давомида медаллар учун рақобатлашган клублар курашни "қуролланиш" пойгасига кўчиришди.

15 февралга қадар давом этадиган трансфер ойнасидаги ҳар бир кун янги интригалар билан бошланяпти. Бозорда рақобат борлиги яхши. Фақат у қонун доирасида бўлиши керак. 

Мавсумлар орасидаги ўтишларни "Футболчилар мақоми ва трансфери бўйича" регламент тартибга солади. Қоидалар аниқ ва барчага тушунадиган тилда ёзилган бўлса ҳам, билиб-билмай регламентни бузаётган клублар бор. Энг кўп учрайдиган ҳолатлардан бирини "Насаф" клуби мисолида тушунтириб берамиз. 

14 декабрь куни "аждарлар" раҳбарияти АГМК ярим ҳимоячиси Сияваш Ҳақназарийга қизиқиб қолгани тўғрисида хабар берилган эди. Сиа — яхши футболчи, Қашқадарё клубини кучайтириши аниқ. Аммо унинг "кончилар" билан 2023 йил охиригача амал қиладиган битими бор. Демак, "Насаф" эронлик легионерни 2 йўл орқали қўлга киритиши мумкин: унинг трансфер ҳуқуқи сотиб олинади ёки АГМК билан шартномаси тугаб, эркин агентга айланиши кутилади (2023 йилнинг 31 декабригача).

Championat.asia маълумотига кўра, "Насаф" учинчи (регламентга зид) йўлни танлаган. Қаршиликлар АГМКни огоҳлантирмасдан, футболчининг ўзи билан музокара ўтказгани айтилмоқда. Ушбу маълумотни текшириш мақсадида Олмалиқ клуби бош директори билан боғландик.

"Йўқ, Ҳақназарий борасида ҳеч қандай таклиф ёки огоҳлантириш хати олмадик. Футболчининг ўзи "Насаф" яхшироқ шартнома таклиф қилаётгани ва АГМКдан кетмоқчилигини билдирди. Биз Сиани қўйиб юбориш ҳақида ўйламаяпмиз...

Шу ўринда барчадан бошқа жамоаларни ҳурмат қилиш ва ғирромлик қилмасликни сўраб қоламиз", — дейди Баҳодир Мирзаев.

Энди эътиборингизни регламентнинг 18-моддасига қаратамиз: "Исталган жамоа футболчи билан музокарага киришишдан олдин унинг жорий клубини ёзма равишда хабардор қилиши керак. Бу қоиданинг ҳар қандай бузилиши тегишли санкцияларга олиб келади". 

Билишимизча, жазо ҳолатнинг оғирлигига кўра турлича белгиланиши мумкин (кичик жаримадан узоқ муддатли дисквалификациягача). Ёдингизда бўлса, "Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўртасидаги "Турғунбоев можароси" ҳам огоҳлантириш хати ёзилмагани сабаб бошланган ва 5 киши муайян муддатларга футболдан четлатилган эди. 

Бундай кўнгилсизликлар такрорланмаслиги учун "Насаф" мисолида барчани огоҳлантиришга ҳаракат қилдик. Хулоса ўзингиздан.

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Автор :
Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика