"Насаф" қишки йиғинни бошлади
12 дек 2015 22:06
Новости
"Насаф" қишки йиғинни бошлади
Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "Насаф" жамоаси янги мавсумга тайёргарлик кўришга киришди.
"Насаф" футболчилари клуб қароргоҳида тўпланишди ва янги мавсумга илк тайёргарлик босқичини бошлашди. Футболчиларимиз бугун тренажёр залида шуғулланиш билан чекланишди.
Йиғинга аста-секин барча футболчилар етиб келишмоқда.
Эркин Байдуллаев, Артур Геворкян, Илҳом Шомуродов, Мақсуд Каримов, Шерзод Аъзамов сингари футболчиларимиз тез орада йиғинга қўшилишади. шунингдек, Рўзиқул Бердиев йиғинга ёшлар жамоамиз ва "Насаф" академиясидаги бир қатор ёш футболчиларни ҳам жалб этган ва уларни ҳам синовдан ўтказмоқда.
Жамоамиз янги мавсумга тайёргарликни клуб қароргоҳида давом эттиради. Машғулотлар кунига икки маҳалдан ўтказилади.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии