RU

Последние новости

12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  1 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  6 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  2 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  4 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  9 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  7 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  1 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0

“Насаф” ПФКда болалар учун байрам ташкил этилди Новости

“Насаф” ПФКда болалар учун байрам ташкил этилди

Теги :  Насаф
Бугун “Насаф” ПФКда болалар учун катта байрам ташкил этилди. 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан клубимизда болалар учун футбол байрами ташкил этилди.

Ушбу байрамда нафақат Қарши шаҳридан, балки вилоятимизнинг турли туманларидан, ҳаттоки қўшни вилоятлардан ҳам меҳмонлар – болалар футбол жамоалари ташриф буюришди. Байрамда 80дан ошиқ турли ёшдаги болалар футбол жамоалари иштирок этишди. Байрам иштирокчиларининг сони минг нафардан ошиқ бўлди.


“Насаф” футбол мактабида байрамни тантанали очилиш маросими ҳам ташкил этилди. Маросимда “Насаф” ПФК бош менеджери С.П.Кучеренко, бош мураббий Рўзиқул Бердиев, клубимиз маъсул ходимлари, мураббийлар ва футболчилар ҳам ҳозир бўлишди.



Очилиш маросимида Рўзиқул Бердиев сўзга чиқиб, байрам иштирокчиларини қизғин табриклади ва келгусида уларга футбол билан яқиндан ошно бўлишни тилади.


Шундан сўнг байрам иштирокчилари мураббийларимиз ва фуболчиларимиз билан эсдалик учун расмларга тушишди. Болажонлар учун айниқса ҳимоячимиз, Сербиялик футболчимиз Славко Лукич билан сўҳбатлашиш ва бирга расмга тушиш жуда қизиқарли бўлди. Болажонлар учун “Марказий” стадионимизга сайёҳатлар ҳам уюштирилди.


Шунингдек Қарши шаҳар ёшлар иттифоқи кенгашининг ташаббуси билан кўпчилик ёшларимизнинг фаол етакчилари ҳам стадионимизни томоша қилишиб, яқиндан танишишди.  


Байрамни ташкил этишдан кўзланган мақсадга эришилди. Буни  байрамда иштирок этган болаларнинг қувончидан ҳам билиш мумкин эди.

Байрам тадбирлари эрталаб 8:00дан бошланган ва айни пайтда ҳам давом этмоқда. Байрам сўнггида футбол учрашувлари ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам ташкил этилади. Ғолибларга клубимиз раҳбарияти томонидан кубок, дипломлар ва эсдалик совғалари топширилади.

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика