RU

"Насаф" ўйинини Европа клуби скаутлари кузатишди Новости

"Насаф" ўйинини Европа клуби скаутлари кузатишди

Туркияда йиғин ўтказаётган "Насаф" бугун Черногориянинг "Дечич" клуби билан назорат ўйини доирасида майдонга тушди.

Баҳс "аждарлар"нинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди. Қаршиликлар сафида Мозговой, Алиқулов, Лима ва Норчаевлар ўз номини таблога ёздириб қўйишди.


Биз олган маълумотларга кўра, ушбу баҳсни Европанинг катта клуби скаутлари Ҳусниддин Алиқуловни кузатишди ва улар гол уришга муваффақ бўлган футболчининг ўйинига ижобий баҳо беришди. Сайтимиз ушбу клуб номини билади, бироқ скаутлар биздан клуб номини эълон қилмасликни сўрашди.

Рейтинг: +45   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика