RU

Последние новости

18:20"Манчестер Сити" дарвозабони клубни тарк этди  0 17:53"Атлетико" Қозоғистондаги академия қароргоҳи лойиҳасини тақдим этди  2 17:35"Қизилқум"ни энди ким бошқаради?  4 17:31Қайғули хабар: "Брешиа" клуби банкрот деб эълон қилинди  2 17:15Расман: "Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  12 17:05"Сўғдиёна" ҳужумчиси: "Халқаро майдонда Россия клублари етишмаяпти"  11 16:55Факт: Қатар ЖЧ-2026 саралашида меҳмонда ҳали ғалаба қозонмади. Сафардаги сукунат давом этадими?  8 16:30Расман: Мирзад Механович "Андижон"ни тарк этди  3 16:05Роналду "Ал Насср"да қолишини тасдиқлади  5 15:20Қосимов, Аҳмедов, Зейтуллаев, Тожиев - Қатар билан ўзаро ўйинлар тўпурарлари   12 15:00Аҳмад Ал-Жани: "Мундиалга бир қадам қолди"  10 14:50Сречко Катанец Қатар билан ўйинни "Бунёдкор" стадионида томоша қилади  32 14:25Криштиану Роналду: "Ямални тинч қўйиш керак"  10 14:15Расман: Элгужа Лобжанидзе "Қизилқум"ни тарк этди  2 13:55Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосда ўйнайди  4

"Насаф" ўйин олди машғулотларини ўтказди, барча ўйинга тайёр Новости

"Насаф" ўйин олди машғулотларини ўтказди, барча ўйинга тайёр

Бугун маҳаллий вақт билан соат 11:00да Рўзиқул Бердиев ўз одатига биноан ўйин олди машғулотларини ўтказди.
"Насаф" бош мураббийи, ўйин олди машғулотларни бир кун аввал тушга қадар ўтказишга одат қилган. Балки бу билан мураббий, футболчиларнинг жисмоний ҳолатини такомиллаштиришни ҳаракат қилган.

Машғулотларда барча бирдек ҳаракат қилди. Анчадан бери кўрмай қолганимиз, Кенжа Тўраев ҳам сафда. Дарвозабонлар билан одатга кўра Иванков ишлади. У бир йўла тўрт нафар шогирдини ўйинга тайёрлади. Айни пайтда "Насаф"да тенг кучга эга икки посбон бўлсада, эртанги ўйинда Элдор Суюновни дарвозада туришини башорат қилиш қийин эмас.

Эртанги ўйин "Насаф" тарихига жиддий ўзгартириш киритиши мумкин. Иккинчи таркиби билан Қаршига келаётган "Ал Аҳли"ни мағлубиятга учратса, қаршиликлар ўз тарихларида илк маротаба ОЧЛнинг 1/8 финалига йўлланмани қўлга киритадилар. Бу босқичда жамоа "Пахтакор"нинг гуруҳдаги рақиби бўлган "Ал Айн"га қарши баҳс олиб боради. Бунинг учун "Насаф"га омад тилаймиз!

Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика