RU

Последние новости

22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  0 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  0 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  1 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9 18:58"Манчестер Юнайтед" футболчиси жароҳат сабаб 10 ҳафтани ўтказиб юборади  3 18:32Украина терма жамоаси ҳимоячиси: "Ҳусанов ҳақиқатан ҳам яхши сифатларга эга"  2 18:03Мудрик ушбу мавсум майдонга қайтмайди  0 17:33Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнамга имкониятни бой берди  3 17:08Арсен Венгер: "Мен Кэррикни табриклашим керак"  1 16:39"Ғазалкент" биринчи ғалабасига эришди  1 16:13"Қизилқум" "Факел" билан жанговар дуранг ўйнади, Кенжабоевдан хет-трик!  4

"Насаф": Одилжон Ҳамробековни табриклаймиз! Новости

"Насаф": Одилжон Ҳамробековни табриклаймиз!

Бугун “Насаф” жамоасининг моҳир футболчиларидан саналган Одилжон Ҳамробековнинг таваллуд айёми куни. Одилжон бугун 22 ёшни қарши олди.

“Насаф” футбол мактабидан етишиб чиққан футболчимиз, нафақат клубимиз шаънини ҳимоя қилаяпти, балки терма жамоамиз сафида ҳам тўп тепиб, юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилмоқда. Хабарингиз бор, яқинда у U-23 терма жамоамиз сафида чемпионликни қўлга киритди ва бу чемпионатнинг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этилди.

Бугун Одилжон ўз туғилган кунини Ватанидан олисда нишонламоқда. Шунингдек бугун у яна бир маъсулиятли ўйинда майдонга ҳам тушади. Умид қиламизки, жамоадошлари бугун унга “ҒАЛАБА” совғасини тақдим этишади.

Клубимиз раҳбарияти номидан, мураббийлар ва футболчиларимиз, ҳамда клубимиз жамоаси номидан, шунингдек минг-минглаб футбол ишқибозлари номидан, Одилжонни туғилган куни билан самимий табриклаймиз. Унга мустаҳкам сиҳат саломатлик, узоқ умр ва бахт саодат тилаймиз. Ишонамизки, бу футболчимиз ҳали кўп йиллар, ўз ўйини билан ўзбек футбол ишқибозларини хурсанд қилади.

Одилжон, туғилган кун муборак бўлсин!

"Насаф" ПФК жамоаси

 

Рейтинг: +35   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика