RU

"Насаф" назорат учрашувида "Хоразм"га мағлуб бўлди Новости

"Насаф" назорат учрашувида "Хоразм"га мағлуб бўлди

Суперлига клублари ФИФА кунларидаги танаффусда назорат учрашувлари ўтказмоқда.

Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "Насаф" бугун Қаршида Про лига вакили "Хоразм"ни қабул қилди. Учрашувда Лима Крузнинг 7-дақиқада урган тезкор голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олган майдон эгалари, 30-дақиқада дарвозасидан тўп олиб чиқди. Хоразмликлар таркибида гол муаллифи Шаҳзод Бешимов. Танаффусга жамоалар 1:1 ҳисобида йўл олишди. Иккинчи бўлимнинг 70-дақиқасида "Хоразм"нинг жорий мавсумдаги тўпурари Рокки Марчиано ҳисобни 1:2 кўринишига келтирди. Якунда ҳисоб ўзгармади, 1:2. 

Назорат учрашуви. 

Қарши. "Марказий" стадиони

НАСАФ - ХОРАЗМ 1:2

Голлар: Лима Круз 7, 1:0 - Шаҳзод Бешимов 30, 1:1, Рокки Марчиано 70, 1:2

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика