“Насаф” Муборакда “Машъал” билан ўртоқлик учрашуви ўтказади
02 июн 2017 12:41
Новости
“Насаф” Муборакда “Машъал” билан ўртоқлик учрашуви ўтказади
Ўзбекистон Кубоги нимчорак финали жавоб учрашувидан кейин "Насаф" футболчиларига қисқа муддатли таътил эълон қилинган эди.
Айни пайтда футболчилар дам олишмоқда. Навбатдаги 13-тур учрашувига тайёргарликлар 4 июнь якшанба кунидан бошланади. Шу куни “аждарлар” Қарши шаҳридаги қароргоҳларида йиғилишади.
Мураббийлар 8 июнь пайшанба куни Муборакда, “Машъал” жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштирган. Ушбу учрашув Б.Вафоев номидаги марказий стадионда бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, “Насаф” 13-тур учрашувини сафарда Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси билан ўтказади. Учрашув 15 июнь пайшанба куни, Ғузорда бўлиб ўтади.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Комментарии