RU

Последние новости

14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  0 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  7 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  13 13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  3 12:40Суперлига. 23-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  2 12:27Эксперт фикри. Диёр Мирзабоев: "Андижон" икки фронтга тайёр эмасдек кўринди, баъзи жамоалар таркиби Суперлига учун етарлича кучлимас"  5 11:55​"Нефтчи" мухлислари қаршисида "Динамо"ни доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:31Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди  0 11:26Ўзбекистон кубоги ярим финал ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  6 11:14Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашувини ким бошқариши маълум  10 11:09Владислав Цейтлин Роналду клубининг ўйинида ишлайди   1 11:02Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита ўйинида ишлашади  0 10:58Футзал бўйича саралаш. Бошқа гуруҳларда кимлар бор?  0 10:54Футзал. Бугун терма жамоамиз Шарқий Тиморга қарши майдонга тушади  1

"Насаф": "Мавсумнинг сўнгги расмий учрашувини жамоамиз дуранг билан якунлади" Новости

"Насаф": "Мавсумнинг сўнгги расмий учрашувини жамоамиз дуранг билан якунлади"

Ҳавонинг кескин тушиб кетиши бунинг устига бутун учрашув мобайнида тинимсиз ёмғир ёғиб туриши, ўйин сифати ва майдон ҳолатига салбий таъсир кўрсатган бўлсада, чемпионатнинг сўнгги учрашуви кескин курашларга бой бўлди.
Учрашувнинг 16-дақиқасида “Насаф”нинг навбатдаги ҳужуми гўёки самарасиз якунлангандек кўринсада, “Олмалиқ” ҳимоячиларининг эътиборсизлиги натижасида мезбонлар ярим ҳимоячиси Фарруҳ Сайфиев рақиб посбони билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва тўпни дарвозабон устидан ошириб тўрга йўллади - 1:0. 28-дақиқада “Насаф” сардори ва чемпионат тўпурари Артур Геворкян мавсумдаги 18-голини киритди. Қаршилик футболчилар бурчак тўпини ўйинга киритишгач, “Олмалиқ” ҳимоячилари хавфни бартараф этишда хатога йўл қўйишди. Натижада туркманистонлик легионер яқин масофадан Хонимқулов қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди.  Бўлимнинг сўнгги беш дақиқасида қаршиликлар икки марта тўп киритиш имкониятига эга бўлишди. Дастлаб Ҳамробековнинг ажойиб пасидан кейин Шомуродов дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб бориб, яқин бурчакка зарба йўллади. Дарвозабон тўпни қийинчилик билан қайтарди. Орадан бир дақиқа ўтгач, Геворкян Сайфиевни рақиб посбони билан бирга бир вазиятга чиқарди. Ёш ярим ҳимоячимиз эса тўпни дарвозага йўллаш ўрнига, уни жамоа сардори Геворкянга қайтаришга уринди. Буни ўз вақтида пайқаган “Олмалиқ” ҳимоячиси жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.

Бўлимнинг сўнгги дақиқаларида Шквирин шогирдларининг чап қанотдан бошлаган ҳужумидан сўнг тўп “Насаф” жарима майдончасига оширилди ва Зоҳир Примов ўткир бурчак остида бўлишига қарамай Элдорбек Суюнов қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди – 2:1.


Иккинчи бўлимни ҳисобда ортда қолаётган меҳмонлар ўта фаоллик билан бошлашди ва ўйиннинг сўнгги дақиқаларида  мағлубиятдан қутулиб қолишди. Шу куни “Олмалиқ” сафида жуда яхши ўйин намойиш этган жамоанинг тунислик легионери Шакир Зуаги жарима майдончаси ташқарисидан ажойиб зарбаси билан мувозанатни тиклади - 2:2. Қизиғи шундаки, ўтган йилги мавсумнинг илк учрашувида Қаршида мазкур жамоаларнинг тўқнашувида сўнгги дақиқаларда “Насаф” сўнгги дақиқаларда гол киритиб (2:2), мағлубиятдан қутулиб қолган бўлса, Олий лига-2014 да энди “Олмалиқ” футболчилари Қаршидаги баҳснинг сўнгги дақиқасида гол киритиб, ўйин жанговар дуранг билан якунланишини таъминлашди – 2:2.

 

 

Олий лига, 26-тур. 07.11.2014.


“Насаф” – “Олмалиқ” 2:2 (2:1)
 

Қарши шаҳри. “Марказий” стадион.1251 томошабин.



Ҳакамлар: Илгиз Танташев (Бухоро) – 9,0, Бобир Қодиров (Бухоро)- 9,0, Абдураҳмон Қўлдошев (Бухоро) -9,0, Дониёр Досанов (Тошкент)- 9.


Назоратчи: В.Валицкий
 

ЎзПФЛ вакили:  А.Худайдатов.


“Насаф”: 25. Элдорбек Суюнов, 9. Илҳом Шомуродов, 17. Артур Геворкян (с), 20. Эркин Бойдуллаев, 22. Шоҳруҳ Гадоев (5. Ботир Қораев, 53), 23. Шерзод Аъзамов, 27. Илҳом Юнусов (16. Алишер Юсупов, 72), 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 32. Ҳамза Каримов, 33. Одилжон Ҳамробеков (57. Азизжон Ғаниев, 87), Фарруҳ Сайфиев.
 
Захирадагилар: 1. Михаил Наумов, 4. Мақсуд Каримов, 19. Игорь Таран, 38. Дониёр Нарзуллаев.


“Олмалиқ”: 16.Умиджон Хонимқулов, 5. Азамат Исроилов, 6. Зуаги Шакири, 7. Достон Абдураҳмонов (с), 10. Санжар Шоаҳмедов (9. Зафар Полвонов, 70), 11. Зоҳир Пиримов, 18. Дилявер Абибуллаев (93. Исломбек Исоқжонов, 43) 20. Дарко Станоевич, 24. Диёр Туропов (17. Никита Павленко, 46) , 50. Евгений Гоголь, 87. Жаҳонгир Жиямуродов
 
Захирадагилар: 25. Акмал Ортиқов, 2. Темур Кагиров, 23. Сарваржон Жўраев, 55. Петар Франжич.

Голлар
: Ф.Сайфиев (17), А.Геворкян (28) – З.Примов (45), Ш.Зуаги (90+1).


Огоҳлантиришлар
: И.Юнусов (31), Ш.Гадоев (47) – Д.Абдураҳмонов (27).
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика