RU

Последние новости

01:15ЕЧЛ. Параллел давом этаётган барча учрашувларнинг онлайн натижалари битта саҳифада  13 01:10ЕЧЛ. "Барселона" – "Копенгаген". Каталонияликлар тезкор гол ўтказишди (онлайн ҳисоб)  17 01:00ЕЧЛ. "Бенфика" – "Реал Мадрид" (онлайн ҳисоб)  12 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  2 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  2 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  8 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  3 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  5 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0 19:45"Перес эффекти". Флорентино Беллингем ва бошқа юлдузлардан муносабатни ўзгартиришни талаб қилди  21 19:03Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)  39

“Насаф” клуби ўз мухлисларини қадрлайди Новости

“Насаф” клуби ўз мухлисларини қадрлайди

Бугун “Насаф” – “Бунёдкор” учрашуви бошланишидан аввал “Марказий”га ташриф буюрган мухлислар қизиқарли ва ҳаяжонли воқеага гувоҳ бўлишди.

“Насаф” футбол клубининг ташкил бўлгандан буён ашаддий мухлиси бўлган, эллик йилдан ошиқ ёшларга таълим ва тарбия берган устоз, қишлоқ хўжалик фанлари номзоди, доцент. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган пахта устаси, мухлислар клубининг фаол аъзоси Чори Аслановнинг муборак 75 ёшга тўлганлиги стадионда ўзгача нишонланди. У кишига ҳурмат ва эҳтиром учун миллий тўнимиз кийдирилди, эсдалик совғалари топширилди. Стадион суҳандони у кишига “Насаф” ПФКнинг табригини ўқиб эшиттирди. “Марказий”га ташриф буюрган футбол шайдолари у кишини тик туриб узоқ олқишлашди.

Бу тадбир “Насаф” ПФК мухлислар клуби ташаббуси билан ташкил этилди.

Устозимиз ва мухлисимиз Чори Асланов 75 ёшга тўлсада, “Насаф”нинг ҳоҳ ўз майдонидаги, ҳоҳ сафардаги ўйинларини томоша қилишни ҳеч қачон канда қилмайдилар. У киши ёш мухлисларимизни футболга қизиқтиришда ўрнак ва уларга устозлик қилмоқдалар.

“Насаф” ПФК ўзининг шундай мухлислари борлигидан фахрланади ва бундай мухлисларини доимо қадрлайди.

Ҳурматли устозимиз ва мухлисимиз Чори Аслановнинг 75 ёшга тўлганлиги муносбати билан бутун “Насаф” ПФК жамоаси номидан, клубимизнинг кўпмингсонли ишқибозлари номидан самимий табриклаймиз! У кишига сиҳат-саломатлик, узоқ умр тилаб қоламиз. Клубимиз билан доимо бирга бўлишда чарчаманг деб, қоламиз.

Бугун яна тўрт нафар “Насаф” футбол клубининг ашаддий ишқибозлари Жавлон Жамолов ва Элдор Нарзуллаев, Қаҳрамон Рўзиқулов ва Улуғбек Амирқуловлар бу йилги чемпионатнинг биринчи даврасидаги “Насаф” клубининг энг фаол мухлислари” сифатида эътироф этилди. Уларга эсдалик учун махсус футболкалар топширилди.

“Насаф” футбол клуби доимо ўз мухлисларини ана шундай қадрлайди.



Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика