RU

Последние новости

19:13Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912". Таркиблар эълон қилинди  0 19:00Суперлига. "Нефтчи" – "Машъал" (матнли трансляция)  8 18:46"Наполи" Довбикни сотиб олмоқчи  1 18:21Лукаку: "Жароҳатлар – футболнинг бир қисми"  0 17:312 ўриндиққа 3 одам  4 17:19"Аяччо" банкротлик жараёнини бошлади  2 17:00“Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун НАҚД ПУЛда 1 млрд сўмгача кредит ажратади  7 16:29"Челси" учинчи либосини тақдим этди  1 16:00Марказий Осиё. "Қайрат" ютқазди, "Истиқлол" кубокдан чиқиб кетди, ўзбекистонлик Марадона эса топ-ассистентлардан бирига айланди  1 15:45Павар "Интер"дан кетиши мумкин: Франция ёки Саудия Арабистони?  0 15:16"Қайрат" "Селтик" тўсиғидан ўтса, неча миллион доллар ишлаб олади?  8 15:09"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани бекор қилишга келишиб олди  0 14:4143 ёшигача тўп тепган, Ўзбекистоннинг икки карра энг яхши футболчиси Павел Бугало 51 ёшда  4 14:28"Челси" 22 ёшли футболчисини "Вильярреал"га сотади  0 13:59Аргентина ва Мессини норозилик намойишлари туфайли Анголадаги ўйиндан воз кечишга чақиришмоқда  3

"Насаф": Йиғиндаги илк рақибмиз - “Ильичевец” Новости

"Насаф": Йиғиндаги илк рақибмиз - “Ильичевец”

Янги мавсумга тайёргарликни учинчи босқичини Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказаётган “Насаф” футболчилари кунига икки маҳалдан машғулотларда иштирок этишмоқда.
Жамоа аъзолари 22 январь санасида Анталияга етиб келган бўлса, жамоа сардори ва етакчиси Артур Геворкян орадан бир кун ўтиб сафга қўшилди. Шунингдек, миллий терма жамоа сафида Осиё кубогида иштирок этган уч нафар футболчимиз – Элдорбек Суюнов, Шуҳрат Муҳаммадиев ва Фарруҳ Сайфиевлар 24 январь куни жамоа ихтиёрига етиб келишди. Шу боис мураббийлар штаби уларга икки кунлик таътил беришди.

Режага кўра, “Насаф” футболчилари 25 январь санасида Озарбойжоннинг “Габала” жамоаси билан назорат учрашувини ўтказишлари лозим эди. Аммо кеча Анталияда кучли ёмғир ёғиб ўтганлиги боис, ушбу ўйин бекор қилинди ва футболчиларимиз машғулотлар билан чекланишди. Дарвоқе, кечаги машғулотларни жамоамиз ОФК томонидан Осиё чемпионлар лигасида иштирок этадиган жамоалар учун бериладиган махсус тўпларда ўтказишди.

Бугун “Насаф” илк назорат учрашувини Украинанинг “Иличевец” жамоаси билан ўтказади. Мариупол шаҳри шарафини ҳимоя қилаётган жамоа айни пайтда Украина премьер лигасида сўнгги поғонада бормоқда. Ушбу жамоа аъзолари Анталияда футболчиларимиз билан битта меҳмонхонада истиқомат қилишмоқда. “Насаф” икки йил илгари айнан Анталиядаги йиғин давомида ҳам ушбу жамоа билан куч синашган ва ўшанда томонлар голсиз дурангга имзо чекишганди. Янги мавсумда жамоамиз шарафини ҳимоя қиладиган украиналик легионер Олександр Каблаш  2007-2008 йилги мавсумда Украина биринчи лигасида мариуполликлар шарафини ҳимоя қилган.

Эртанги учрашув маҳаллий вақт билан 15:30 (Тошкент вақти билан 18:30)да бошланади. Ўйин жамоамиз истиқомат қилаётган меҳмонхонага қарашли футбол майдонида ўтказилади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика