RU

Последние новости

15:04Расман: "Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси АПЛга қайтди  0 14:38"Рома" ҳужумчиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 14:10Расман: Луис Диас – "Бавария" футболчиси  6 13:54"Насаф"га ганалик хавбек келмоқда  8 12:39"Футболчи учун жароҳатдан-да хавфли муаммо бор"  1 12:35"Камп Ноу"да чим ётқизиш ишлари бошланди  0 12:15Эрон матбуоти: Машарипов жароҳат олди  4 12:04"Нефтчи" U-20 Жаҳон чемпионатида иккита гол урган футболчи билан шартнома тузди  2 11:42Отабек Нарзуллаев — "Машъал" янги бош мураббийи  1 11:36Ўзбекистон U-21 октябрь ойида Қозоғистон U-21 билан ўйнайди  2 11:12Расман: Шаҳзод Азмиддинов - “Андижон” футболчиси  5 11:02Расман: ️Ҳамидулло Абдунабиев — ️ОКМК футболчиси  1 10:23Сон Хён Мин фаолиятини АҚШда давом эттиришга яқин  2 09:50Зайниддин Тожиев Пролига жамоасида иш бошлади  3 09:14"Бухоро" беш нафар футболчини рўйхатдан ўтказди  3

“Насаф”: Жамоамиз яна машғулотларга киришди Новости

“Насаф”: Жамоамиз яна машғулотларга киришди

Теги :  Насаф
Ўзингизга маълум, Туркияда янги мавсум тайёргарликларини олиб борган “Насаф” юртимизга қайтиб келган эди.

Шундан сўнг мураббийлар футболчиларга қисқа муддатли танаффус беришди. Бугундан, яъни 25 январдан бошлаб, жамоа Қарши шаҳридаги ўз қароргоҳида йиғилди ва машғулотларга киришди.

Қарши шаҳридаги тайёргарлик машғулотлари 28 январгача давом этади ва шу куни жамоа Тошкент шаҳрига жўнаб кетади. Машғулотлар Тошкент шаҳрида ҳам давом эттирилади.

“Насаф” таркибидаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак. Жамоани расман Фозил Мусаев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Илдар Маматказин ва Азамат Алланиёзов тарк этишган. Муқаддам “Бунёдкор” жамоасида тўп тепган Акмал Шораҳмедов энди жамоа шарафини ҳимоя қилади. Аввал ёшлар ҳамда “Насаф-2” жамоаси сафларида фаолият юритган бир қатор футболчилар энди асосий таркиб ўйинчиларига айланишди. Таркибида бошқа ўзгаришлар йўқ.

“Насаф” бу йилги  Осиё чемпионлар лигасидаги иштирокини ўтиш босқичидан бошлайди. 31 январ сешанба куни Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтадиган дастлабки босқич учрашувида "Насаф", Баҳрайннинг “Ал-Ҳидд” жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув соат 16:00да бошланади.

“Ал-Ҳидд” ҳам юртимизга 28 январь куни кечки пайт ташриф буюради. Клуб расмий делегацияси ва футболчилари Тошкент шаҳридаги “Мiran international” меҳмонхонасига жойлашишади.

“Насаф” ПФК матбуот хизмати

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика