"Насаф": Жамоа қисқа таътилга чиқди
01 окт 2015 14:30
Новости
"Насаф": Жамоа қисқа таътилга чиқди
"Насаф" жамоаси футболчиларига "Металлург"га қарши ўйиндан сўнг қисқа муддатли танаффус берилди.
Кеча Олий лиганинг 24-тури доирасида "Металлург"га қарши баҳс олиб борган жамоамиз Артур Геворкяннинг ягона голи эвазига муҳим ғалабани қўлга киритди.
Жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ФИФА кунлари туфайли юзага келган қисқа танаффусдан фойдаланиб футболчиларга 3 кунлик дам берди.
Жамоамиз аъзоларидан Элдорбек Суюнов ва Шуҳрат Муҳаммадиев мамлакатимиз бош жамоаси иҳтиёрига кетишган бўлса, легионеримиз Артур Геворкян Туркманистон терма жамоаси лагерига жўнаб кетди.
Қолган футболчилар эса 4 октябрь куни Қаршидаги қароргоҳимизда тўпланишади ва "Нефтчи"га қарши ўйинга тайёргарликни бошлашади.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии