“Насаф” Фарғонага етиб келди
25 мар 2016 16:11
Новости
“Насаф” Фарғонага етиб келди
Хабарингиз бор, эртага 26 март куни жамоамиз Ўзбекистон Кубоги-2015 1/8 финалининг дастлабки учрашувини сафарда Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасига қарши ўтказади.
Ана шу учрашувни ўтказиш учун жамоамиз бугун эрта тонгда Тошкент – Фарғона авиайўналиши орқали Фарғона шаҳрига етиб келишди ва ўзлари учун ажратилган меҳмонхонага жойлашишди.
Рўзиқул Бердиев шогирдлари бугуннинг ўзида бўлажак учрашувга тайёргарлик юзасидан машғулотлар ҳам ўтказишади.
Эслатиб ўтамиз, “Нефтчи” – “Насаф” учрашуви эртага 26 март шанба куни Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” марказий стадионида соат 17:00да бошланади.
Похожие новости
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Комментарии