"Насаф" дарвозабонлар мураббийи Польшага жўнаб кетди
30 июн 2018 11:11
Новости
"Насаф" дарвозабонлар мураббийи Польшага жўнаб кетди
"Насаф" ПФК дарвозабонлар мураббийи Денис Иванков расмий таклиф билан Польша Республикасига жўнаб кетди.
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Мураббий Польша пойтахти Варшава шаҳрида жойлашган "GOALKEEPER" номли дарвозабонлар мактабининг президенти, жаноб Сергей Шиповскийнинг таклифига кўра, 1 июль куни бўладиган ёш дарвозабонлар ўқув-йиғинида иштирок этади.
Йиғинда Европа, Россия, Украина, Беларус ва АҚШдан ташриф буюрган юзга яқин ёш дарвозабонлар иштирок этишади. Денис Иванков йиғинда мураббий-йўриқчи (мураббий-инструктор) сифатида иштирок этади.
"Албатта бу – ўзбек футболига, қолаверса "Насаф" футбол клубига ва мураббийимиз Денис Иванковга нисбатан жаҳон миқиёсидаги эътирофдир", - дейилади клуб расмий сайтида берилган хабарда.

Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Винисиус кечаги воқелардан сўнг баёнет билан чиқди
Расман: УЕФА "Бенфика" — "Реал" ўйинидаги ирқчилик можароси бўйича суриштирув бошлади
Комментарии