“Насаф” бугун Руминия клубига қарши ўйнайди
15 янв 2017 13:48
Новости
“Насаф” бугун Руминия клубига қарши ўйнайди
Бугун "Насаф"га Руминиянинг Ботошани шаҳрининг “Ботошани” клуби рақиблик қилади. Учрашув бизнинг вақт билан 20:00да бошланади.
“Ботошани” клуби 2001 йили ташкил этилган. Жамоани руминялик мутахасис Леонтин Грозаву бошқаради. Уй ўйинларини Ботошани шаҳридаги “Муниципиал” стадионида ўтказади, сиғими 12 0000 ўрин.
“Ботошани” 2003/04дан 2013 йилги мавсумгача Руминия қуйи лигасида фаолият юритган. 2013 йилдан эса Руминия олий дивизионида иштирок этиб келмоқда. 2014/15 йилги мавсумни 8-ўринда тамомлаган мазкур клуб, ўзидан юқорида бўлган 4та клубнинг УЕФА лицензиялаш жараёнидан ўта олмагани учун Европа лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. 2015/16 йилги мавсумда “Ботошани” Европа лигаси саралашининг 2 босқичида Польшанинг “Легия” клубига мағлуб бўлиб, лигадаги иштирокини якунлаган.
Жамоа сафида маҳаллий футболчилар билан бирга бразилиялик, аргентиналик, болгариялик ва литвалик футболчилар тўп тепишади.
Юқорида айтиб ўтганимиздек бугунги назорат учрашуви бизнинг вақт билан 20:00да бошланади. Учрашув Анталиянинг Белек туризм марказининг “Papillon Ayscha Hotel” меҳмонаси футбол майдонида бўлиб ўтади.
Комментарии