RU

Последние новости

01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  210 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  3 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  7 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  7 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  11 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  9

"Насаф" бугун "Металлург"дан ўч оладими? Новости

"Насаф" бугун "Металлург"дан ўч оладими?

ФИФА кунлари якунланди. Энди бор эътиборимизни яна ички чемпионатга қаратамиз.

15 октябрдан эътиборан Суперлиганинг 22-тур баҳслари давом этади. Бекободнинг "Металлург" клуби мазкур тур доирасида бугун Қаршида меҳмон бўлади.

Насаф

Умар Эшмурадов - 12'

Суперлига. Тур 22

15/10/2021, 18:30

0
:
1
Завершен

Металлург

45'
90'
12'  Умар Эшмурадов
51'  Баҳром Абдураҳимов
61'  Баҳром Абдураҳимов (Андрия Калудерович)
69'  Дониер Нарзуллаев (Сухроб Нуруллоев)
69'  Дилшод Саитов (Хусниддин Аликулов)
81'  Хусайин Норчаев (Шохмалик Комилов)
81'  Марко Станоевич (Абубакрризо Турдалиев)
43'  Худойшукур Саттаров
48'  Худойшукур Саттаров
57'  Саламат Кутибаев (Махмуджон Кудратиллаев)
57'  Дильшод Рахматуллаев (Мухаммад Исаев)
57'  Акбар Исматуллаев (Абдурахман Абдулхаков)
66'  Мухаммад Исаев
71'  Дамир Темиров (Руслан Розиев)

Айни пайтда "Насаф" Жасур Абдураимов шогирдларидан 17 очко олдинда бораётган бўлса-да, 1-даврадаги ўйинда "Металлург"га имкониятни бой бериб қўйган эди (2:1). 23 июнь куни ўтказилган учрашувда Зоҳид Абдуллаев ва Саломат Қуттибоевнинг голларига "аждарлар" сафида Шоҳмалик Комилов 1 бор жавоб қайтарган. 


Агар бугун ҳам "Металлург" 3 очко олса, тарихда илк бор мавсумнинг ҳар иккала баҳсида "Насаф"ни енгади. Маълумот учун, 19 август куни ўтказилган Ўзбекистон кубогининг нимчорак финалида "Насаф" "Металлург устидан 5:2 ҳисобида зафар қучган. Бироқ, у бошқа турнир ҳисобланади.

Ўзбекистон чемпионатлари тарихига назар солсак, "Насаф" ва "Металлург" клублари 48-бор ўзаро қаршилашиши ойдинлашади. Бу клублар илк бор 1998 йилги мавсумда тўқнашишган. Шундан буён ўтказилган 47 баҳснинг 29 таси "аждарлар" фойдасига ҳал бўлган, 12  ўйинда бекободликларнинг қўли баланд келган (6 дуранг). 

Тўплар нисбати борасида ҳам мутлақ устунлик "Насаф" томонидан — 78:38 (+40). 

"Марказий" стадионда ўтадиган ўйинда Зокир Қодиров бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси ҳамда ВАР тизими ишлайди.

Coca-Cola Суперлига. 22-тур

15 октябрь, жума

18:30 - НАСАФ – МЕТАЛЛУРГ

Ҳакамлар: Зокир Қодиров, Абдуҳамидулло Расулов, Александр Сидоров, Фарруҳ Янсупов

Назоратчи: Темур Абдуллаев

VAR ҳаками: Азиз Асимов

VAR ассистент: Тимур Гайнуллин

VAR назоратчиси: Валентин Коваленко

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

Маълумот учун, навоийлик рефери Суперлиганинг жорий мавсумида "Насаф" иштирокидаги 3 ўйинни бошқарди. Улардан фақат биттасида Рўзиқул Бердиев шогирдларининг қўли баланд келган. 

16-тур. "Насаф" 0:1 "Навбаҳор"

13-тур. "Локоматив" 2:0 "Насаф"

11-тур. "Қўқон-1912" 1:2 "Насаф"

Қодиров "Металлург" ўйнаган ўйинларда 2 бор ишлади (бири Ўзбекистон кубоги доирасида).

15-тур. "Бунёдкор" 2:0 "Металлург"

ЎК (1-тур). "Металлург" 2:0 "Янгиер"

Нима деб ўйлайсиз, Тошкент вақти билан 18:30 да старт оладиган баҳсда "Насаф" 1-даврадаги мағлубият учун қасос олишни уддалайдими?

Тарихий голни Нестеров "қучоқлади"

Автор :
Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика