RU

Последние новости

00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  0 23:40Конференциялар лигаси. "Астон Вилла" — "Олимпиакос" ҳамда "Фиорентина" — "Брюгге" учрашувлари бошланди  1 23:33Европа лигаси. "Марсель" "Аталанта"га қарши, "Рома" эса "Байер" билан куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  5 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  27 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  14 22:41АПЛ. "Челси" — "Тоттенхэм" (онлайн ҳисоб)  1 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  2 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  6 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  7 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  19 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0

"Насаф" бугун "Металлург"дан ўч оладими? Новости

"Насаф" бугун "Металлург"дан ўч оладими?

ФИФА кунлари якунланди. Энди бор эътиборимизни яна ички чемпионатга қаратамиз.

15 октябрдан эътиборан Суперлиганинг 22-тур баҳслари давом этади. Бекободнинг "Металлург" клуби мазкур тур доирасида бугун Қаршида меҳмон бўлади.

Насаф

Умар Эшмурадов - 12'

Суперлига. Тур 22

15/10/2021, 18:30

0
:
1
Завершен

Металлург

45'
90'
12'  Умар Эшмурадов
51'  Баҳром Абдураҳимов
61'  Баҳром Абдураҳимов (Андрия Калудерович)
69'  Дониер Нарзуллаев (Сухроб Нуруллоев)
69'  Дилшод Саитов (Хусниддин Аликулов)
81'  Хусайин Норчаев (Шохмалик Комилов)
81'  Марко Станоевич (Абубакрризо Турдалиев)
43'  Худойшукур Саттаров
48'  Худойшукур Саттаров
57'  Саламат Кутибаев (Махмуджон Кудратиллаев)
57'  Дильшод Рахматуллаев (Мухаммад Исаев)
57'  Акбар Исматуллаев (Абдурахман Абдулхаков)
66'  Мухаммад Исаев
71'  Дамир Темиров (Руслан Розиев)

Айни пайтда "Насаф" Жасур Абдураимов шогирдларидан 17 очко олдинда бораётган бўлса-да, 1-даврадаги ўйинда "Металлург"га имкониятни бой бериб қўйган эди (2:1). 23 июнь куни ўтказилган учрашувда Зоҳид Абдуллаев ва Саломат Қуттибоевнинг голларига "аждарлар" сафида Шоҳмалик Комилов 1 бор жавоб қайтарган. 


Агар бугун ҳам "Металлург" 3 очко олса, тарихда илк бор мавсумнинг ҳар иккала баҳсида "Насаф"ни енгади. Маълумот учун, 19 август куни ўтказилган Ўзбекистон кубогининг нимчорак финалида "Насаф" "Металлург устидан 5:2 ҳисобида зафар қучган. Бироқ, у бошқа турнир ҳисобланади.

Ўзбекистон чемпионатлари тарихига назар солсак, "Насаф" ва "Металлург" клублари 48-бор ўзаро қаршилашиши ойдинлашади. Бу клублар илк бор 1998 йилги мавсумда тўқнашишган. Шундан буён ўтказилган 47 баҳснинг 29 таси "аждарлар" фойдасига ҳал бўлган, 12  ўйинда бекободликларнинг қўли баланд келган (6 дуранг). 

Тўплар нисбати борасида ҳам мутлақ устунлик "Насаф" томонидан — 78:38 (+40). 

"Марказий" стадионда ўтадиган ўйинда Зокир Қодиров бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси ҳамда ВАР тизими ишлайди.

Coca-Cola Суперлига. 22-тур

15 октябрь, жума

18:30 - НАСАФ – МЕТАЛЛУРГ

Ҳакамлар: Зокир Қодиров, Абдуҳамидулло Расулов, Александр Сидоров, Фарруҳ Янсупов

Назоратчи: Темур Абдуллаев

VAR ҳаками: Азиз Асимов

VAR ассистент: Тимур Гайнуллин

VAR назоратчиси: Валентин Коваленко

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

Маълумот учун, навоийлик рефери Суперлиганинг жорий мавсумида "Насаф" иштирокидаги 3 ўйинни бошқарди. Улардан фақат биттасида Рўзиқул Бердиев шогирдларининг қўли баланд келган. 

16-тур. "Насаф" 0:1 "Навбаҳор"

13-тур. "Локоматив" 2:0 "Насаф"

11-тур. "Қўқон-1912" 1:2 "Насаф"

Қодиров "Металлург" ўйнаган ўйинларда 2 бор ишлади (бири Ўзбекистон кубоги доирасида).

15-тур. "Бунёдкор" 2:0 "Металлург"

ЎК (1-тур). "Металлург" 2:0 "Янгиер"

Нима деб ўйлайсиз, Тошкент вақти билан 18:30 да старт оладиган баҳсда "Насаф" 1-даврадаги мағлубият учун қасос олишни уддалайдими?

Тарихий голни Нестеров "қучоқлади"

Автор :
Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика