RU

Последние новости

12:12Осимхен фаолиятини "Ювентус"да давом эттирмоқчи  1 11:36Гвардиола "Ман Сити"да рўза тутган футболчилар ҳақида гапирди  4 10:11"Динамо"нинг "Навбаҳор"га қарши 11 йиллик омадсиз серияси тугайдими?  7 09:40"Қизилқум" 25 йилдан буён Тошкентда "Пахтакор"ни юта олмаяпти  1 09:18"Шерлар" ови омадли келган, Каннаваро ўйинни стадиондан кузатган "Пахтакор" - "Қизилқум" учрашувидан галерея  14 08:57Суперлига. Бугун Абрамов vs Кападзе дуэли ва яна 2 та ўйин бор  8 08:35Суперлига старти "Сўғдиёна"га омадсиз келишда давом этади  1 08:04"Андижон" кетма-кет тўртинчи бор мавсумни мағлубиятсиз бошлади  4 07:00 Суперлига. "Пахтакор" – "Қизилқум" 2:0  5 02:57АПЛ. Сенсация: Аутсайдер "Вулверхэмптон" 3-ўриндаги "Астон Вилла"ни мағлубиятга учратди  14 01:59Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" 5та, "Ал Иттиҳод"да 1та гол уриб, ғалабага эришди  0 00:55Кэррик: "Магуайр МЮ учун керак"  1 00:33Акмал Рустамов: "Пахтакор"нинг омади келди"  5 00:15Камолиддин Тожиев: "Таркибимизда 20та асосий футболчи бор. Рақиб 10 киши бўлиб ҳимояланди"  7 23:55Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Коняспор"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  53

“Насаф” бугун иккига бўлинган ҳолда назорат учрашуви ўтказди Новости

“Насаф” бугун иккига бўлинган ҳолда назорат учрашуви ўтказди

Бугун “Насаф” футбол жамоаси иккига бўлинган ҳолда “Марказий” стадионда назорат учрашуви ўтказди. Назорат учрашувида барча футболчилар билан бирга сафга янги қўшилган ўйинчилар ҳам иштирок этдилар.

Учрашувда футболчилар кўк ва оқ кийимда майдонга тушишди. Демак, уларни шартли равишда “Кўклар” ва “Оқлар” деб атаймиз.

Учрашувдаги ҳисобни дастлаб, “Кўклар” таркибида майдонга тушган ва бу йилдан асосий таркиб ўйинчисига айланган “Насаф” футбол мактабини битирган 17 ёшли ярим ҳимоячи – Худойберди Ҳолиқов томонидан очилди. Учрашув бошидан ташкил этилган ҳужумда у Ўткир Юсуповни дарвоза тўридан тўп олиб чиқишга “мажбур” қилди.

Шундан кейин учрашув тенг курашлар остида кечди. Ўйинчилар ҳар қанча ҳаракат қилишмасин дарвозаларга бошқа гол киритилмади.

Иккинчи бўлимда “Оқлар” орадаги ҳисобни тенглаштиришди. Бунда жамоанинг тўпурари Артур Геворкян голга муаллифлик қилди.

Учрашув ана шу ҳисобда якунланди. Шу ерда янги ўйинчиларнинг майдондаги ҳаракатлари тўғрисида қисқача таасуротларимизни айтиб ўтсак, дастлаб словениялик легионер Рой Рок ўйини ҳақида, ушбу чап қанот ҳимоячиси ўзининг майдонни кўра билиши, рақиб футболчидан тўпни олиб қўйишни уддалаши, жамоадошларига аниқ тўп етказиб бериши ва бошқа жиҳатлари билан эътиборимизни тортди. У ўз жойида шошмасдан аниқ ҳаракат қилишидан, Рўзиқул Бердиевни ўйинчи танлашда адашмаганини айтиш мумкин.

Олександр Каблашга гол уриш насиб этмаган бўлсада, чиройли ҳаракатлари билан стадионда йиғилган кам сонли мухлисларни олқишига сазовор бўлди.

Марказий ярим ҳимоя чизиғида ҳаракат қиладиган Баҳром Абдураҳимовдан ҳам кўп нарсаларни умид қилса бўладиган ўйинчи кўринади. Унинг майдонда тинмасдан ҳаракат қилиши, имкон бўлганда ўзоқдан бўлса ҳам дарвозага кутилмаган зарбаларни бериши бизни диққатимизни тортди.

Шунингдек кўп мухлислар ўйинини соғиниб қолган Шоҳруҳ Гадоевдан ҳам ташвишланмаса бўладиган кўринади. У аввалги Шоҳруҳ бўлиши учун кўп меҳнат қилгани кўриниб турибди. Бошқа ўйинчилар ҳам кўнгилдагидек. Хуллас, бир қарашда хавотирга ўрин йўқдек, фақат жамоа 25 февраль куни бор имкон ва маҳоратларини ишга солиб, мухлисларни хурсанд қилишса бўлди.

Энди бугун майдонга тушган ўйинчилар билан танишинг:

“Кўклар”: 25.Элдорбек Суюнов, 6.Азиз Ғаниев, 9.Илҳом Шомуродов, 15.Рой Рок, 34.Фарруҳ Сайфиев, 27.Илҳом Юнусов, 33.Одилбек Ҳамробеков, 4.Мақсуд Каримов, 29.Худойберди Ҳолиқов, 38.Дониёр Нарзуллаев, 32.Ҳамза Каримов.

“Оқлар”: 30.Ўткир Юсупов, 5.Ботир Қораев, 23.Шерзод Аъзамов, 7.Акром Бахритдинов, 18.Баҳром Абдураҳимов, 19.Шароф Муҳиддинов, 20.Эркин Бойдуллаев, 22.Шоҳруҳ Гадоев, 17.Артур Геворкян, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 99.Олександр Каблаш.

Жамоа кунда икки маҳалдан машғулотларни олиб бормоқда.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика