RU

Последние новости

23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  2 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  12 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  23 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  26 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  54 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  5 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  525 22:05Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1 21:14"Милан" АПЛда фаолият олиб бораётган мураббийни олиб келмоқчи, аммо...  1 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  5 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  5 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  2 19:07U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 термасининг Японияга қарши таркиби маълум  28

“Насаф” беш турдан буён ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлашга эришмоқда Новости

“Насаф” беш турдан буён ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлашга эришмоқда

Суперлига 17-тури доирасида Қаршининг “Насаф” жамоаси сафарда “Навбаҳор” билан куч синашиб, голсиз дурангга имзо чекди.

Иккинчи давра беллашувларини кўтаринки руҳда бошлаган Бердиев шогирдлари сўнгги бешта учрашувда илк бор рақиб дарвозасини ишғол эта олишмади. Шу билан бирга Қарши клубининг ҳимоя чизиғи беш турдан буён рақиб футболчиларига гол уриш имконини бермай келмоқда. Сўнгги марта қаршиликлар 12-турда “Бунёдкор”га (2:2) қарши беллашувда гол ўтказишганди. Шундан кейин кетма кет бешта (“Локомотив” -4:0, “Қизилқум” - 4:0, “Андижон” – 1:0, “Сурхон” -5:0, “Навбаҳор”- 0:0) учрашувда воҳа клуби дарвозасига рақиблари йўл топа олишмаяпти.

Суперлига 17-туридан кейин Бердиев шогирдлари 33 очко билан турнир жадвалида учинчи поғонада бормоқда. “Насаф” айни пайтда Суперлигада “Пахтакор”дан (9 та гол) кейин энг кам гол ўтказган жамоа (15 гол) бўлиб турибди.

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика