RU

Последние новости

16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  0 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  3 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  4 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  4 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7

“Насаф” барча ўйинчилар билан шартномани узайтирди Новости

“Насаф” барча ўйинчилар билан шартномани узайтирди

“Насаф” профессионал футбол клубининг таркиби 2015 йилги мавсумда ҳам деярли ўзгармасдан қоладиган бўлди.

Клуб раҳбарияти шартнома муддати тугаган ўйинчилар билан ҳам қайтадан шартнома имзолади.

Демак, жамоани фақат Игорь Таран тарк этди. Унинг ўрнига украиналик легионер Олександр Каблаш билан шартнома имзоланди. Энди “Насаф” сафидаги легионерлар сони иккитага етди. Аммо, клуб спорт директорининг фикрларига кўра, селекция ишлари ҳали давом этмоқда.

Жамоа 22 январь куни эрталаб, Тошкент шаҳридан Туркия сари парвоз қилади. Мураббийлар штабининг режасига асосан Туркиядаги қишки ўқув йиғин машғулотлари уч ҳафта давом этади. Ана шу йиғин мобайнида олтита назорат учрашувлари ўтказиш ҳам мулжалланган. Клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби шунингдек Туркиядаги ўқув йиғин давомида бир қанча хорижлик футболчиларни ҳам кўрикдан ўтказишмоқчи.

Клуб раҳбарияти ва мураббийлар гуруҳи жамоа таркибини имкон қадар кучайтириш пайида бўлишаяпти. Чунки бу йил жамоа ОЧЛда юртимиз шаънини ҳам ҳимоя қилади. Бунга эса борган сари оз муддат қолмоқда. Эслатиб ўтамиз, “Насаф” футбол клуби учун бу йилги футбол мавсуми эртароқ бошланади, яъни 25 февраль чоршанба куни ўз майдонида ОЧЛ-2015 гуруҳ босқичи биринчи турини Эроннинг (Табрез шаҳри) “Тракторсози” жамоасига қарши ўтказади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика