"Насаф": Азизжон Ғаниевни табриклаймиз!
22 фев 2017 08:13
Новости
"Насаф": Азизжон Ғаниевни табриклаймиз!
"Насаф" футбол мактабининг тарбияланувчиси бўлган ушбу футболчимиз айни вақтда жамоамиз шарафини ҳимоя қилмоқда. У шунингдек 19 ёшли терма жамоамиз сафида ҳам мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган.
Ёш бўлишига қарамасдан табиатан тиришқоқ ва интилувчан футболчимиз ўзининг чиройли ўйинлари орқали футбол ишқибозларининг назарига тушди. Унга ҳозирги пайтда бир неча европа футбол клублари қизиқиш билдираётгани эса, "Насаф" футбол клуби учун шарафлидир.
Азизжон Ғаниевни бугунги таваллуд куни билан клубимиз раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари ҳамда барча футбол ишқибозлари номидан самимий табриклаймиз. Унга сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва бахт саодат тилаймиз. Азизжон қайси клубда ўйнамасин, мураббий ва ишқибозларни ишончини оқлаверади деган, умиддамиз.
Аззижон туғилган кунингиз муборак бўлсин!
"Насаф" ПФК жамоаси

Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии