“Насаф” – “Андижон”: ўйиндан кейинги фикрлар
02 окт 2014 09:00
Новости
“Насаф” – “Андижон”: ўйиндан кейинги фикрлар
"Насаф" - "Андижон" (3:0) учрашувидан сўнг жамоа мураббийларнинг фикрлари қуйидагича бўлди.
Олег Тюлкин, “Андижон” ёрдамчи мураббийи:-“Насаф”ни ғалаба билан табриклайман. Жамоамиз бугун яхши ўйин кўрсатди. Биз ҳар иккала бўлим охирида хушёрликни йўқотдик ва жисмоний жиҳатдан ҳам мезбонларнинг босимига дош беролмадик. Умуман олганда, футболчилар Гесс кўрсатмаларини имкон даражасида бажаришга ҳаракат қилишди. Футболчиларимизга ҳеч қандай эътирозимиз йўқ. Биз ўйиндан олдин ҳимоявий тактиқа қўллаб, имкон борича қарши ҳужумларда олдинга ўтишни режалаштиргандик. Чунки “Насаф”га қарши очиқ футбол намойиш этиб бўлмайди. Буни ҳамма яхши билади. Агар биз ўзимиз яратган иккита вазиятларни голга айлантиргаинмизда, ўйин мутлақо бошқача кечарди.
Рўзиқул Бердиев, “Насаф” устози: - Фурсатдан фойдаланиб, бугунги байрам билан барча устоз ва мураббийларни табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, ишончли ғалабага эришдик. Аммо бу ўйинда бизга осон бўлмади. Андижонликлар ҳам қарши ҳужумларда икки марта гол киритиш учун яхши имкониятга эга бўлишди. Бугунги ғалабага йигитларимизнинг тажрибаси ва ўз кучига бўлган ишончи туфайли ўз мақсадимизга эришдик ва йирик ғалабани қўлга киритдик.

Комментарии