RU

Последние новости

15:23"Реал" уч нафар футболчисини сотишга тайёр  2 14:58ПСЖ ва "Тоттенхэм" собиқ футболчиси "Персеполис"га ўтиши мумкин  1 14:16ПСЖ ўзига янги дарвозабон топди  0 13:38Феликс 44 млн фунт эвазига "Челси"дан Саудия Арабистони клубига ўтишга яқин  2 13:04Салиба "Реал"нинг қизиқиши фонида келажаги борасида қарор қабул қилди  3 12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  1 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  2 11:20"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди  4 11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   5 10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  4 10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  4 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  11 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  5 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  15 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  19

"Насаф" - "Ал Васл" учрашувига чипта ютиб олган ғолиблар аниқ Новости

"Насаф" - "Ал Васл" учрашувига чипта ютиб олган ғолиблар аниқ

Осиё чемпионлар лигасининг 2-тур доирасидаги "Насаф" - "Ал Васл" учрашувига сайтимиз томонидан 5 дона чипта тақдим этилди.

Ушбу чипталардан бирига эга чиқиш қийин эмас. Сиздан бериладиган осон саволларга тўғри жавоб бериш талаб этиларди.

Саволлар "Насаф" ҳамда "Championat.asia" сайти мавзусида берилди.

"Насаф" - "Ал Васл" учрашувига чипта ютиб олинг!

Саволлар:
1. "Насаф" таркибида Ўзбекистон кубоги финал учрашувларида энг кўп ўйин ўтказган дарвозабон ким?
2. "Championat.asia" сайти қачон ташкил топган?
3. "Насаф" жамоасининг Олий лига тарихидаги энг паст натижаси нечинчи ўрин бўлган?
4. "Championat.asia" сайтида фаолият юритадиган 7 нафар журналистнинг исм-шарифини ёзинг.
5. "Насаф"нинг ОЧЛ ўйинларидаги энг яхши учта тўпурарларидан бири ким?

Жавоблар:
1. Элдорбек Суюнов (3 ўйин)
2. 2010 йил
3. 11-ўрин
4. Нарзулла Сайдуллаев, Толибжон Қосимов, Жасур Асланов, Шаҳбоз Беғамов, Жаҳонгир Сотволдиев, Хайрулла Холиқов, Диёр Имомхўжаев, Зоир Турсунбоев, Матлуба Мустаева, Нозима Зарипова, Омонжон Тўхтамирзаев, Исломбек Рустамбеков, Нодирхўжа Юлдашев, Марат Аксанов.
5. Илҳом Шомуродов, Артур Геворкян ва Бобир Абдихолиқов (3 тадан гол)

Берилган саволларнинг барчасига биринчи бўлиб тўғри жавоб ёзган дастлабки 5 нафар мухлис (юзер) ғолибга айланиши ҳақида айтиб ўтгандик.

Тўғри жавоблар, ҳар хил вариантлар жуда кўп бўлди. Аммо айтиб ўтганимиздек, тўғри жавобни тўлиқ ёзган дастлабки беш нафар: "Barselona.fcb.", "Gangster", "alibobo", "Ulugbek.chelsi.nasaf." ҳамда "Dima Mirzayev" номли юзерлар ғолиб бўлишди.

Қуйида никлари ёзилган ғолиб юзерларга рўйхатдан ўтган рақамлари бўйича кўнғироқ қилдик. Ҳозирча фақат "Ulugbek.chelsi.nasaf." никли фойдаланувчи билан боғландиқ. Қолган ғолиблар эса қўнғироққа жавоб беришмаяпти. Шунингдек, "Dima Mirzayev" никли мухлис "FACEBOOK" орқали рўйхатдан ўтгани боис телефон рақами сақланмаган. Биз билан боғланмаган ("Barselona.fcb.", "Gangster", "Dima Mirzayev", "alibobo") ғолиблар изоҳда ҳозирда фаолият кўрсатаётган телефон рақамларини ёзишларини сўраймиз. Чипталар эртага тақдим этилади.

Рейтинг: +28   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика