RU

Последние новости

16:30U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон финалда Японияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  4 16:10Модрич афсонавий Ференц Пушкаш рекордини янгилади  2 15:40 "Бунёдкор" академияси тарбияланувчилари Хорватияга боради   0 15:20Ихтиёр Ропиев: "Осиё кубогидаги энг яхши ўйинимиз Эрон билан бўлди"  1 14:59U-23 Осиё Кубоги финалини эронлик ҳакам бошқаради  1 14:33"Челси" "Манчестер Сити" юлдузига кўз тикди  1 14:07Рауль Германиядан таклиф олди  0 13:40"Ўлдирса ҳам ош ўлдирсин". Доҳада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоларига ош берилди  19 13:15Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"  9 12:45Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи  0 12:21U-23 Осиё кубоги. Яна бир легионеримиз клуб ихтиёрига жўнаб кетмоқда  35 11:42Харита ва глобусга киритилмаган орзунинг зафарли йўли  1 11:18Шармандага шаҳар кенг  10 10:25Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади  5 09:54Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади»  19

"Насаф" чиройли ўйин эвазига муҳим ғалабага эришди Новости

"Насаф" чиройли ўйин эвазига муҳим ғалабага эришди

Осиё Чемпионлар Лигасининг "C" гуруҳи 2-туридан ўрин олган "Насаф" - "Ал Васл" учрашувидан матнли онлайн трансляция.

                      ЯНГИЛАШ


- Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Қарши шаҳридаги "Марказий" стадиондан репортажимизни бошлаймиз.

17:45. Жамоалар ўйинолди чигалёзди машқларни тугатиб кийиниш хонасига йўл олишди.

17:48. Ёмғир тинган. Лекин ҳозирча совуқдан қўрққан ишқибозлар уйларида ўтиришибди шекилли. Чунки "Марказий" стадионда айни пайтда тахминан 6 мингдан зиёдроқ мухлислар бор.

17:50. "Насаф" бугун 4-2-3-1 тактик схемасида ҳаракат қилади. "Ал Васл" эса 4-3-3 тактик схемани танлаган.


17:54. "Насаф"нинг ашаддий ишқибозлари ҳозирданоқ стадионни ларзага келтиришга ҳаракат қилишмоқда. 

17:55. Жамоалар ОЧЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда.

1. Диққат! Учрашув бошланди! Олға "аждарлар"!

2. "Насаф" мухлислар ҳайқириғи остида ўйинни анча тажовузкор бошлади.

4. "Насаф" яхши бошлади. Ҳа, ҳа зўр бошланди. "Ал Васл" тўлиқлигича ҳимояланмоқда.

6. Меҳмонлар ҳозирча айтарли тўпни ҳис қилишгани йўқ. "Насаф" эса позицион ҳужум қилишга уринмоқда.

7. "Ал Васл" ниҳоят тўпни ўзназоратига олди ва тезда ҳужумга ўтди. Лекин "Насаф" ҳимояда ишончли ўйнади.

8. "Насаф"нинг тезкор ҳужумини ташкил этишда Бобир Абдихолиқов жонбозлик кўрсатди. Драган Черан ҳужумни ривожлантирди. Лекин якуний нуқтага келган паллада Абдихолиқов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

9. Ҳеч бир жамоа ҳимояни ўйламаяпти. Тўп тушиши билан жамоалар фақат олдинга интилишмоқда.

13. "Насаф"да хавфли вазият! Лукичнинг жаримадан ошириб берган тўпини Черан боши билан дарвозага йўллаганди. Зарбага бирозгина аниқлик етишмади.

16. "Насаф" айни пайтда ҳудудий устунликка эга.

17. Ўйинда кичик тўхталиш. Сайдулло Раҳматов ва Салмин ўзаро баҳслашиб кетишди. Рақиб футболчиси эса Раҳматовга нисбатан қўлини ишлатгани учун огоҳлантирилди.

19. Каио ҳозир майдонда ётибди. Ўйинда яна бир кичик тўхталиш юз берди. Каиога эса майдон четида клуб шифокорлари тиббий ёрдам беришмоқда.

23. "Ал Васл"да мажбурий ўзгариш. Каио ўрнига Ҳумаид майдонга тушди.

26. "Насаф" ташаббусни яна ўз қўлига олди. Ҳозирча позицион ҳужумлар самара бермаяпти.

27. Супер ҳужум! Аммо нуқта қўядиган футболчи топилмади. Бурчак зарбаси.

28. Афсуски бурчак зарбасидан самара чиқмади.

29. "Насаф" кетма-кет хавфли ҳужумлар уюштирмоқда. Лукич, Абдихолиқов, Ғаниев сингари футболчилар ҳужумни бошлашда жонбозлик кўрсатишмоқда. Ҳозиргина Бобир Абдихолиқовнинг бош билан берган зарбасини дарвозабон ушлаб олди. Кейин эса Драган Чераннинг хавфли ва кучли зарбасига бирозгина аниқлик етишмади.

32. Тўп назорати вакилларимиз қўлида.

35. "Насаф" ҳужум қилишга уринмоқда, "Ал Васл" эса ҳимояланиш билан банд.

37. Ҳассан майдон марказидан кучли зарба йўллади. Санжар Қувватов эса катта қийинчилик билан тўпни охирги сонияларда қайтариб юборишга улгурди. Балли Санжар!

39. Азиз Ғаниев ҳимояда ҳозир жонбозлик кўрсатди ва рақиб ҳужумини узиб қўйди.

41. Лукич томонидан амалга оширилган бурчак тўпидан сўнг Эшмуродов боши билан зарба йўллади. Ноаниқ.

44. "Насаф" ҳужумлари билан рақибни ўз жарима майдончаси ичига буғиб қўймоқда.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

45+1. Жасур Ҳасановнинг жаримадан йўллаган супер зарбасини дарвозабон маҳорат кўрсатиб қайтариб юборди.

Биринчи бўлим тугади. Танаффус!

46. Иккинчи бўлимга старт берилди. 

46. "Ал Васл" таркибида ўзгариш. Ҳассан ўрнига Али Салеҳ майдонга тушди.

47. Сайдуулло Раҳматов ўз қанотидан рейд уюштирди ва натижада бурчак зарбаси ишлаб олди. Лекин стандарт вазиятидан "аждарлар" наф чиқара олишмади.

50. Умар Эшмуродовнинг узатмасидан кейин Драган Черан олдинга интилди ва ҳужумни чап қанот орқали ривожлантирди. Аммо жарима майдончасига оширилган тўпга Эшмуродов зарба беришда хатога йўл қўйди.

52. "Насаф"нинг яна бир хавфли ҳужуми. Ҳасанов-Кенжабоев комбинациясидан кейин Исломнинг дарвоза томон тепган зарбаси ноаниқ кетди.

54. Рўзиқул Бердиев дастлабки ўзгаришга қўл урмоқчи. Майдонга Ислом Рашидхонов тушишга тараддуд кўрмоқда.

55. "Насаф"да илк ўзгариш юз берди. Ислом Кенжабоев ўрнига Ислом Рашидхонов туширилди.

57. ГОЛбан! ГОЛбан! ГОЛбан! ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛБААААААААННННН!

58. Славко Лукичнинг бурчакдан ошириб берган тўпини Игорь ГОЛбан боши билан дарвозага аниқ йўллади - 1:0.

59. "Насаф" ҳақли тарзда ўйинда ҳисобни очди. Бутун учрашув давомида устунликка эришаётган "аждарлар" ниҳоят ўз мақсадларига эришишди. Голдан кейин ҳам майдон эгалари ҳужумкорликни пасайтиришмаяпти. "Ал Васл" эса энди ҳужумга ўтишга мажбур. "Насаф" уларга нисбатан энди қарши ҳужумда "қопқон" қўйиши лозим.

63. Майдонда даҳанаки жанг. Умар Эшмуродов ҳимояланаётган паллада рақибга нисбатан бироз қўполроқ ўйнади. Бундан эса рақиб футболчиси ғазабланиб унга ташланди. Натижада ҳар иккала футболчи огоҳлантирилди.

65. "Ал Васл"да сўнгги ўзгариш. Албулуши Салмин ўрнига Ҳалил майдонга тушди.

67. Черан-Ҳасанов-Рашидхонов учлиги томонидан ташкил этилган ҳужумга Рашидхонов чиройли нуқта қўймоқчи бўлди. Аммо Исломнинг тепган тўпи тўсинига тегиб майдонга қайтди.

70. Ўзини босиб ололмаётган Ҳумаид ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

71. Бобир Абдихолиқовнинг узоқдан йўллаган кучли зарбаси хавфли, аммо ноаниқ.

74. "Насаф" ҳужум қилишда давом этмоқда.

75. "Насаф" - "Ал Васл" учрашувини томоша қилиш учун стадионга 12 мингдан ортиқ мухлислар ташриф буюришган.

76. "Насаф"нинг ранг-баранг ҳужумлари хавфли чиқмоқда. Лекин кўп вазиятларда омад "аждарлар" юз ўгирмоқда.

78. "Ал Васл" футболчиси қисқа масофадан тўпни кучли зарб билан Рашидхоновнинг бошига тепди. Бу эса ўзаро тортишувларни келтириб чиқарди. Рашидхоновга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

82. Жасур Ҳасанов ўрнига Дониёр Нарзуллаев майдонга тушмоқда.

86. "Насаф" катта устунлик билан ўйиннинг охирги дақиқаларини ҳужумда ўтказмоқда.

88. Стадионга келган мухлислар "Насаф", "Насаф", дея олқишлашмоқда.

90. Учрашувга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

90+2. Бобир Абдихолиқов ўрнига Санжар Рашидов майдонга тушди.

90+5. Ислом Рашидхонов огоҳлантирилди.

ЎЙИН ТУГАДИ! "Насаф" ғалаба қозонди! Ғалаба муборак!


Насаф Карши

Igor Golban - 57'

Лига чемпионов АФК. Группа C . Тур 2

20/02/2018, 17:00

0
:
1
Завершен

Ал- Васл

45'
90'
55'  Islom Kenzhaboev (Islom Rashidkhanov)
57'  Igor Golban
83'  Джасур Хасанов (Donier Narzullaev)
90'  Бобур Абухаликов (Sanjar Rashidov)
24'  Каио Канедо Корреа (Humaid Abdulla Abbas)
46'  Hassan Mohammed (Ali Saleh)
65'  Али Сальмен (Khaleil Khameis Salem)

ОЧЛ-2018
"С" гуруҳи, 2-тур
"Марказий" стадион, Қарши
20.02.2018. 18:00

"Насаф" (Ўзбекистон) – "Ал Васл" (БАА) 1:0

Бош ҳакам
: Жиллет Жаред (Австралия)

Гол: Голбан (57)

"Насаф": 35.Санжар Қувватов - 55.Славко Лукич, 22.Игорь Голбан, 92.Умар Эшмуродов, 31.Сайдулло Раҳматов - 7.Одилжон Ҳамробеков, 6.Азиз Ғаниев - 20.Ислом Кенжабоев, 69.Драган Черан, 77.Жасур Ҳасанов - 10.Бобир Абдихолиқов.

Захира: 1.Умиджон Эргашев, 4.Мақсуд Каримов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 8.Санжар Рашидов, 14.Шароф Муҳиддинов, 17.Дониёр Нарзуллаев, 27.Ислом Рашидхонов.

"Ал Васл": 1.Алмантери, 3.Салеҳ, 4.Жассим, 5.Салмин, 7.Каио, 8.Касерес, 15.Ал Нақби, 17.Мендеш, 22.Ҳассан, 44.Алазизи, 77.Ҳазза.

Захира:  12.Юсуф, 13.Ал Шаибаини, 24.Албалуши, 55.Эсса, 78.Ҳалил, 88. Ҳумаид, 99.Салеҳ.

Рейтинг: +148   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика