RU

Последние новости

02:35Тожикистон футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Бугун кучлироқ жамоа ғалаба қозонди"  0 01:38Хосе Венансио Лопес: "Адолатли натижа қайд этилди. Жорий йиғин давомида кўпроқ ҳимоя чизиғини яхшилаш ҳаракатидамиз"  0 01:05ОФК президенти Париж Олимпиадасида Осиё номидан иштирок этувчи терма жамоалар ва мусобақа расмийларига табрик йўллади  0 00:46Трент Беллингем билан дўстлиги сабаб "Реал Мадрид"га ўтиши мумкин  0 00:10"Сўғдиёна" Суҳроб Иззатов ва Умид Султонов трансферини эълон қилди  2 23:46"Локомотив" ўртоқлик ўйинида Қувайт клубига имкониятни бой берди  2 23:18"Динамо"да кўрикдан ўтаётган бразилиялик вингерга жавоб берилди  2 22:52Ўртоқлик ўйини. "Динамо" Қирғизистон клубини яна бир марта мағлуб этди  4 22:20Интервью. Шавкат Саидов: "Яна янгиликларимиз бор"  1 21:50Mirabror Usmanov Cup-2024. Ўзбекистон футзал термаси Тожикистонни мағлубиятга учратди  0 21:26Расман: Сергей Лушчан "Навбаҳор" клуби бош мураббийи сифатида таништирилди  24 21:03Ўртоқлик учрашуви. ОКМК Беларусь клубига имкониятни бой берди  1 20:35Эшитдик-да! "Навбаҳор"нинг асосий футболчиси легионерга айланиши мумкин  31 20:16Париж-2024. Ҳар бир терма жамоадаги катта ёшли футболчилар  8 19:49Ван Дейк NBA афсонаси Леброн Жеймс билан суратга тушди  4

ОЧЛ. "Насаф" Азизбек Амоновнинг дубли эвазига "Ал Садд"ни таслим қилди Новости

ОЧЛ. "Насаф" Азизбек Амоновнинг дубли эвазига "Ал Садд"ни таслим қилди

"Насаф" ҳамда "Ал Садд" ўртасидаги ОЧЛ гуруҳ босқичи 2-тур ўйини якунланди.

Унда қаршиликлар ишончли ғалабага эришиб, 1-ўринни мустаҳкамлаб олишди. 

ОФК Чемпионлар Лигаси

2-тур

Насаф Карши

Sukhrob Nurulloev - 29', Azizbek Amonov - 46', Azizbek Amonov - 58'

Лига чемпионов АФК. Группа B . Тур 2

02/10/2023, 21:00

1
:
3
Завершен

Аль-Садд

Буалем Хухи - 83'

45'
90'
29'  Sukhrob Nurulloev
42'  Sukhrob Nurulloev
46'  Shukhrat Mukhammadiev (Zafarmurod Abdirahmatov)
46'  Azizbek Amonov
46'  Javokhir Sidikov
50'  Golib Gaybullaev
58'  Azizbek Amonov
58'  Oybek Bozorov
60'  Javokhir Sidikov
65'  Oybek Bozorov
66'  Javokhir Sidikov (Джамбул Джигаури)
71'  Marko Stanojevic (Bakhrom Abdurakhimov)
85'  Акмаль Мозговой (Bekjon Rahmatov)
85'  Azizbek Amonov (Donier Narzullaev)
46'  Юсуф Абдурисаг (Baghdad Bounedjah)
46'  Мусаб Ходер (Mohammad Hazbavi)
60'  Гонсало Плата
61'  Хассан Аль-Хайдос (Али Ассадалла)
83'  Буалем Хухи
83'  Акрам Афиф
84'  Акрам Афиф
86'  Акрам Афиф

НАСАФ (Ўзбекистон) – АЛ САДД (Қатар) 3:1  

Қарши. "Марказий" стадиони. 21:00

Голлар: Суҳроб Нуруллоев 29', Азизбек Амонов (Жавоҳир Сидиқов) 46', Азизбек Амонов (Ойбек Бозоров) 58' – Булаем Ҳуҳи (Акром Афиф) 83'

Бош ҳакам: Алиризо Фағони (Эрон)

Ёрдамчи ҳакамлар: Жорж Лакриндис, Эшли Бичам (иккиси Австралия)

Захира ҳаками: Ҳеттиканканамге Дилан Перера (Шри Ланка)

ВАР ҳаками: Эванс Шон Роберт (Австралия)

АВАР: Александр Жорж Кинг (Австралия)

Назоратчи: Нобору Ишияма (Япония)

Комиссар: Жейсинг Гнана Канну Мутҳиаҳ (Малайзия)

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Акмал Мозговой (25.Бекжон Раҳматов, 85), 9.Жавоҳир Сидиқов (70.Жамбули Жигаури, 66), 17.Суҳроб Нуруллоев, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев (8.Зафармурод Абдираҳматов, 46), 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров, 88.Марко Станоевич (18.Баҳром Абдураҳимов, 71), 92.Умарбек Эшмуродов, 99.Азизбек Амонов (21.Дониёр Нарзуллаев, 85).

Захира: 1.Умиджон Эргашев, 10.Андрес Чавес, 13.Адҳамжон Мусулмонов, 32.Зафар Ҳакимов, 36.Азизжон Ахроров.

"Ал Садд": 22.Мешаал Баршам, 5.Тариқ Салмон, 6.Пауло Силва Отавио, 7.Муҳаммад Ваад, 9.Юсуф Абдурисаг (11.Бағдод Бунеджа, 46), 10.Ҳасан Ал Ҳайдос (8.Али Асад, 61), 15.Булаем Ҳуҳи, 19.Гонсало Хименес Плата, 51.Акром Афиф, 70.Мусааб Хидир (55.Амин Ҳазбави, 46), 88.Андрес Вилья Матеус.

Захира: 1.Саад Ал Шиб, 30.Жеҳад Ҳудиб, 13.Абдулла Ал Язиди, 14.Мустафо Тариқ, 23.Ҳошим Али, 28.Аҳмад Ал Саид, 37.Аҳмад Суҳайл, 96.Анас Абвени.

Огоҳлантиришлар: Суҳроб Нуруллоев (42), Ғолиб Ғайбуллаев (50), Жавоҳир Сидиқов (60), Гонсало Хименес Плата (60), Акром Афиф (84).

Четлатиш: Акром Афиф (87).


БАҲС ЯКУНЛАНДИ! ҒАЛАБА МУБОРАК, "НАСАФ"! ҒАЛАБА МУБОРАК, АЗИЗ ЎЗБЕКИСТОНЛИКЛАР! 

90+5. Зарбааа! Баҳром Абдураҳимовнинг зарбаси рикошет орқали дарвоза тўридан жой олишига оз қолди.

90+1. Зарбаааа! Ғолиб Ғайбуллаевнинг олис масофадан йўллаган зарбаси дарвозабон томонидан қайтарилди. 

90. Иккинчи таймга 8 дақиқа қўшилди. 

87. Акром Афиф эътироз билдиргани учун сариқ билан жазоланди ва автоматик равишда қизил карточкага лойиқ кўрилди.

85. "Насаф"да 2 та алмаштириш: Амонов ўрнига Нарзуллаев, Мозговой ўрнига Раҳматов тушди. 

84. Акром Афиф қоидани бузгани учун сариқ карточка олди. 

83. Гол! Акром Афифнинг узатмасидан сўнг Булаем Ҳуҳи бош билан гол уриб, ҳисобни қисқартирди – 3:1! 

82. Бугунги баҳс қаҳрамони Азизбек Амонов ўзини ўзгартиришларини сўраяпти, у жароҳат олиб майдонда ётибди. 

79. Бугунги беллашувни кўриш учун 8428 нафар мухлис ташриф буюргани эълон қилинди. Стадионга келганлар дармонда, келмаганлар армонда.

75. "Насаф" ишонч билан ҳаракат қилмоқда. Айниқса, ҳужумчи Амонов чарчаш нималигини билгани йўқ.

71. "Насаф"да алмаштириш: Марко Станоевич ўрнига Баҳром Абдураҳимов тушди.  

68. Ууух! "Ал Садд"дан хавфли ҳужум! Ҳайрийтки, ҳимоячилар сергак. Бундан ташқари, офсайд ҳам бор экан :)

66. "Насаф"да ўзгариш: Жавоҳир Сидиқов ўрнига Жамбули Жигаури туширилди. 

64. Али Асаднинг ҳаволатиб амалга оширган узатмаси "Насаф" вакиллари томонидан қайтарилди. Балли, йигитлар! 

61. "Ал Садд"да ўзгариш: Ҳасан Ал Ҳайдос ўрнига Али Асад майдонга тушди. 

60. Жавоҳир Сидиқов ва Гонсало Хименес Плата тортишув учун ҳакам томонидан "сийланди". 

58. ГОООООООООООООООООЛ! Ойбек Бозоровнинг қойилмақом пасидан кейин Азизбек Амонов бирга-бир ҳолатга чиқиб бориб, ҳисобни йириклаштирди – 3:0! Форвард тўпни рақиб посбонининг устидан шунчаки ошириб қўйди. Топ! 

56. Зарба! Азизбек Амоновнинг зарбасидан сўнг тўп ҳимоячига тегиб, дарвозага кириб кетишига оз қолди... 

55. Жавоҳир Сидиқов "Месси режими"да кўплаб рақибларни алдаб ўтди, аммо пас беришда адашди. 

53. Зарбааа! Суҳроб Нурулловнинг чап оёқда берган кучли зарбасини Баршам бартараф этди!

51. Зарба! Марко Станоевичнинг чап оёқда берган зарбаси сал кучсиз чиқиб қолди. 

50. Ғолиб Ғайбуллаев ҳакам томонидан огоҳлантирилди. 

46. ГОООООООООООООООООООЛ! "Насаф" ҳисобни оширди! Азизбек Амонов бир ҳимоячини ортда қолдириб, узоқ бурчакка зарба йўллади, тўп дарвоза устунига тегиб, тўрдан жой олди – 2:0! 

46. Иккинчи тайм бошланди! 

46. "Насаф"да алмаштириш: Шуҳрат Муҳаммадиев ўрнига Зафармурод Абдираҳматов баҳсни давом эттиради. 

46. "Ал Садд"да 2 та ўзгариш: Мусааб Хидир ўрнига Амин Ҳазбави, Юсуф Абдурисаг ўрнига Бағдод Бунеджа ўйинга қўшилди. 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 1:0. Танаффус!

45. Биринчи бўлим асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

42. Суҳроб Нуруллоев қоида бузиш туфайли огоҳлантирилди.

41. "Насаф"нинг навбатдаги қарши ҳужуми. Амоновнинг Сидиқов томон йўналтирилган узатмаси манзилга қадар етиб бормади, акс ҳолда қатарликлар жазоланиши мумкин эди. Афсус...

38. "Насаф" ҳимояни мустаҳкам ушламоқда. Меҳмонларнинг хавфли узатмалари қаршиликлар томонидан узоқлаштирилмоқда.

36. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 41% – 59%. Аммо ўйин томонлама устунлик "Насаф" томонида.

34. Зарбааа! "Насаф" қарши ҳужуми кескин тус олди. Азизбек Амонов бир рақибни алдашни уддалади, аммо унинг чап оёқдаги зарбаси ўхшамай қолди. 

32. Ҳасан Ал Ҳайдоснинг узатмасидан кейин тўп қаршиликлар ҳимоячилари томонидан бартараф этилди. 

29. ГООООООООООООООЛ! Суҳроб Нуруллоев! Чап қанотдан бошланган ҳужум гол билан якунланди. Насруллаевнинг ҳаводан узатган пасидан кейин ҳимоячи тўпни қайтаришга уринди, тўп эса бу вақтда Нуруллоевга келиб тушди. Қаҳрамонимизнинг чап оёқда йўллаган зарбаси эса дарвоза тўридан жой олди – 1:0!

25. Энди рақиблар ҳам секин-аста ҳужум сари интилишмоқда. 

22. Рақиб посбонига тиббий ёрдам кўрсатилди. 

19. Нуруллаевнинг ҳаводан ошириб берган пасидан кейин Насруллаев бош билан пас берди, сўнг Мозговой тўпни тўхтатиш чоғида хато қилди. Шу тариқа, ҳужум ниҳоясига етди. 

19. Марко Станоевичнинг бурчакдан узатган тўпи Баршам томонидан уриб юборилди. 

18. Зарбааааа! Маркоооо Станоеееевич! Ярим ҳимоячининг кучли зарбасини дарвозабон қайтарди, у дарвозанинг пастки чап томонини нишонга олганди, бурчак зарбаси.  

17. Шерзод Насруллаев тўп учун охиригача курашди ва вакилларимиз фойдасига эркин зарба ишлаб олди. Тасанно! 

15. Майдон марказида Тариқ Салмон Жавоҳир Сидиқовга нисбатан қўполлик ишлатди.

13. Насруллаевнинг қанотдан ошириб берган паси ҳимоячилар томонидан бартараф этилди, кейинги вазиятда айнан Насруллаевнинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди.  

11. Жавоҳир Сидиқовнинг бурчакдан ошириб берган пасидан кейин Насруллаев бош билан зарба берди, тўп Мешаал Баршамнинг қўлларида.  

10. Отавио техникасидан фойдаланиб, шеригини олдинга бошлашга уринди, аммо унинг ҳаракати муваффақиятсиз чиқди. 

8. Юсуф Абдурисаг зарба йўллашга уринди, аммо қаршиликлар ҳимоячиси бунга тўсқинлик қилди. 

7. Акром Афиф жужа фаол, жамоасининг ҳар бир ҳужуми у орқали шакллантирилмоқда. 

6. Сидиқовнинг бурчакдан узатган пасидан кейин "Насаф" аъзоси зарба бера олмади, қатарликлар тўпни узоқлаштиришди. 

5. Азизбек Амонов ҳужумда фаоллик кўрсатиб, ортга Ойбек Бозоровга пас берди, у эса Марко Станоевичга нотўғри пас берди. 

2. Мозговой тўпни рақибга топшириб қўйди, ҳайриятки, Шерзод Насруллаев тўпни рақибдан қайтариб олди ва уни майдон ташқарисига тепиб юборди.

1. Бош ҳакам учрашувга старт берди. Ўйинни меҳмонлар бошлаб беришди. 


- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

- Учрашув 21:00 да старт олади.

Рейтинг: +99   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика