RU

Последние новости

16:25Бабаян бош мураббий сифатида "Нефтчи"га ютқазмаган  0 16:02Ўзбекистон U-15 терма жамоаси халқаро мусобақада қатнашади  0 15:41"Камп Ноу" ЖЧ-2030 финалини ўтказиш учун фаворитлардан бирига айланди  13 15:13Тудор "Тоттенхэм" учун АПЛ ва ЕЧЛдан қайси бири муҳимроқлигини айтди  1 14:45Тимур Кападзе "Пахтакор"га қарши қандай натижалар қайд этган?  0 14:18Расман: "Шўртан" "Насаф" собиқ футболчиси билан шартнома тузди  0 13:58Расман: Хосе Мария Мендес Ўзбекистон футзал МТЖга қайтди!  7 13:37Баҳром Ҳайдаров: "Тошкентда "Пахтакор", Фарғонада "Нефтчи" фаворит"  2 13:11Романо Роналдунинг "Челси"га ўтиши ҳақидаги миш-мишлар бўйича баёнот берди  9 12:44"Нефтчи" – "Андижон": 8 гол урилган тарихдаги энг сермаҳсул дербини ёдга оламиз   13 12:18Патрик Виейра қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  1 11:50"Пахтакор" – "Навбаҳор". Ўзаро ўйинлар тўпурарлари — Гейнрих, Сергеев, Олег Шацких ва бошқалар  1 11:28Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Элит ОЧЛ учрашувида ишлайди  1 11:07Суперлига. Марказий ўйинларда кимда қандай имконият? Дербида устунлик қайси жамоада? — Эксперт фикри  8 10:50"Арсенал" ва "Барселона" германиялик футболчи учун курашмоқда  2

Нарзулла Сайдуллаев: "Фанатизм" Новости

Нарзулла Сайдуллаев: "Фанатизм"

"Олтин тўп" учун сўровномада Родрини 1-ўринга қўйганимни билган "Реал" фанатлари (уларни мухлис дея олмайман узр) мендан аламларини ола бошлашди.

Овоз беришда шахсий фикримни сўрашди шахсий фикримни бердим. Нега у биринчи, нега у учинчи деб сўраманг. Шунақа қарор қилдим. Кун келиб сиздан ҳам шахсий фикрингизни сўрашса бемалол ўз фикризни берасиз. Ўшанда мен сизнинг фикрингизни ўзгартиришга ҳаракат қилмайман ёки асослаб беришни талаб қилмайман. 

Родри 15 очко

Винисиус 12

Беллингем 10

Карвахаль 8.

Мендан бу футболчилар шунчадан балл олишди. Агар "Реал"ни ёки Винисиусни ёмон кўрганимда 30 футболчи орасидан унга шунчаки овоз бермай қўярдим. Ҳозир иккинчи ўринга қўйганимда ҳақорат қиляпсизми демак 10-ўринга қўйсам ҳам ҳақорат қилардингиз, масаланда. 

Фанатизм деганда нимани тушунаман? 

1.Аббос Файзуллаев интервьюда "Барселона" футболчиларини мақтаганидан кейин инстаграмига кириб уни ҳақорат қилганлар фанатизмга дучор бўлганлар. 

2.Хайрулла Ҳамидов Класикода 4:0 ютган "Барселона"ни мақтаганида шарҳловчини Барсачи деб ҳақорат қилганлар мен учун фанатизмга чалинганлар. 

3.Жаҳонгир Файзуллаев "Барселона" мухлиси эканини билиб қолгач "сизни яхши бола деб ўйлардим, отписка" деб ёзадиганлар фанатизмга йўлиққанлар. 

Ишонинг "Реал" футболчиси уйингизга 4 та нон кўтариб келмайди. Футболчилар сизни бу дунёда борлигизниям билмайди. 

Шундай экан фанатизмга чалинманг оддийгина мухлислик қилинг холос. 


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +7   
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика