RU

Последние новости

01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  5 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  3 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  7 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  61 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  8 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  42 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9

Унутилган чемпионат. Про лига жамоаларида нима гаплар? Новости

Унутилган чемпионат. Про лига жамоаларида нима гаплар?

Бугунги кунда барчанинг нигоҳи Суперлига жамоаларининг Анталиядаги ўқув-йиғин машғулотларига қаратилгани рост.

Дарҳақиқат, бу йил Суперлиганинг 13та клуби хорижда машғулотлар олиб бормоқда. Халқаро назорат учрашувларида иштирок этяпти.  Шу онда сўнгги йилларда яхши даражага чиққан Про лигани унутиб қўйгандекмиз. Нима дедингиз? Хўш, уларда қандай янгиликлар? Қуйида шу ҳақида батафсил тўхталамиз. 


"Локомотив"

Про лигада чемпионликка ва Суперлигага қайтишга асосий фаворит ҳисобланган "Локомотив" Туркияда 20 кунлик йиғинни ўтказиб қайтди. Мирко Йеличи ва Денис Коростиченко жуфтлиги жамоани бошқармоқда, ўйин сифати бўйича чакки кўринишмаяпти. Таркибда ҳам тажриба ва ёш яхши уйғунлашган. Марат Бикмаев, Олег Зотеев ортга қайтди. Иван Соловьёв ва Боян Найденовнинг жамоага киришиб кетишига вақт керакка ўхшайди. 

Келди: Шиме Жужул, Боян Найденов, Олег Зотеев, Иван Соловьёв, Лазиз Мирзаев, Марат Бикмаев, Рустам Соиров, Зафар Сафаев,

Кетди: Алишер Салимов, Дилшод Комилов, Жасур Жалолиддинов, Жером Этаме, Хуршид Муҳторов, Жавоҳир Алижонов, Иван Нагаев, Ғулом-Ҳайдар Гулямов, Ислом Рашидхонов, Мўмин Мелиев

Туркиядаги назорат ўйинларида қайд этилган натижалар

 "Локомотив" - "Самтредия" 2:0

 "Локомотив" - "Чиксереда" 1:2

"Локомотив" - "Монтана" 1:1

"Локомотив" - "Уфа" 1:1

"Локомотив" - "Черноморец" 3:1

"Локомотив" - "Дукажини" 1:1

"Локомотив" - "Струга Трим" 2:1


"Қўқон-1912"

Даврон Файзиев бошчилигидаги "Қўқон-1912"нинг янги мавсумга тайёргарлиги Тошкентда давом этмоқда. Жамоа аъзолари ҳар йили ташкил этиладиган анъанавий "Ҳоким кубоги" мусобақасида кетма-кет иккинчи йил ғолиб чиқди. Клуб ўз имкониятидан келиб чиқиб таркибга янги футболчиларни жалб қилмоқда. 30 январь ҳолатига кўра трансферлар қуйидагича кўриниш олди. 

Келганлар: Азамат Исроилов, Бобур Қосимов, Иқбол Маликжонов, Дониёр Исмаилов, Жамшидбек Хомидов, Мирзохиджон Жалилов, Муҳаммад Исаев, Исломбек Исоқжонов, Мўмин Мелиев, Низомиддин Зиёвутдинов

Кетганлар: Жавоҳир Сидиқов, Қувондиқ Рўзиев, Шоҳназар Норбеков, Исломхон Абдуллаев, Иван Йосович, Славко Лукич, Ойбек Рустамов, Сардор Азимов, Илҳом Ваҳобов, Авазхон Маматхўжаев, Мурод Холмуҳаммедов, Билолхон Тошмирзаев, Дилшод Раҳматуллаев    



"Динамо"

Ўзи учун қадрдон лигага қайтган самарқандликлар тайёргарликнинг асосий қисмини Тошкентда олиб бормоқда. Вадим Абрамов таркибни кучайтириш ва рақобатбардош жамоа шакллантиришга киришган, бу борада у ўзи яқиндан билган футболчилар хизматидан фойдаланмоқда. Ўтган мавсумда тўп тепган Эркин Байдуллаев, Элгужа Григалашвили, Абдужамол Исроилов, ёшлардан Акмал Козимов, Жавлон Маликовлар қаторига ушбу футболчилар қўшилишди. Жамоани эса 10дан ошиқ футболчи тарк этди.  

Келганлар:   Францис Нарх, Хуршид Убайдуллаев, Муҳаммадбобур Асадуллаев, Валерий Акопов, Баҳодир Насимов, Салим Мустафоев

Кетганлар: Михайло Йованович, Милое Прекович, Евгений Чумак, Саҳоб Рашидов, Марат Бикмаев, Иброҳим Йўлдошев, Шоҳруҳ Маҳмудхожиев, Шоҳмалик Комилов, Жасур Умаров, Жўрабек Маннонов, Шоҳруҳ Абдураҳмонов



"Хоразм"

Ўтган мавсумда Про лигадаги ёрқин иштироки билан кўпчиликда ижобий таассурот қолдирган "Хоразм" Тошкентда навбатдаги босқич ўқув-машғулот йиғинларини олиб бормоқда. Руслан Аҳмедов таркибга "Насаф"дан Отажон Ниёзметов, "Динамо"дан Тўлқин Эргашев ва Жасур Жумаев, "Навбаҳор-Фарм"дан Асадбек Исломов, "Сурхон"дан Нуриддин Ҳасанов ва Африка қитъасидан футболчи таклиф қилинган. Рокки Марчианони БАА клубига трансфер қилган "Хоразм" афтидан яна шундай номларни излаб юқори даражага олиб чиқишни мақсад қилган кўринади. 


"Шўртан"

Асрор Алиқуловдан сўнг жамоани қабул қилиб олган Алексей Евстафеев ёшлар қаторига Зафар Полвонов, Сардор Теляков, Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, Жасур Умаров, Тимур Усмонов каби тажрибаси бор йигитларни жамлаган. Ғузорликлар Тошкент йиғинини 8 февраль куни якунлади. 


"Машъал"

Муборакликлар Тошкентдаги ўқув-машғулот йиғинларидан сўнг қисқа танаффусга йўл олди ва учинчи босқич учун Янгиерда жамланди. Таркиб борасида диққатга арзигулик маълумот йўқ. Клуб қишки трансферлар вақтида  Равшанбек Ягудин, Достонбек Тўхтабоев, Самандар Шукуриллаев, Нажмиддин Номуродов, Шаҳзод Шайманов, Муҳаммад Йўлдошев, Сирожиддин Раҳматуллаев, Никита Павленко, Ожо Мозес, Сирожиддан Аллаев, Собит Синдаров, Микола Агапов, Сергей Молочко билан хайрлагди. 

"Андижон-SGS"

Бу йил Про лигада қатнашадиган вилоятнинг иккинчи жамоаси Туркиянинг Анталия шаҳрида 10-24 февраль кунлари машғулотларни олиб боради. Назорат учрашувларидаги рақиблари ҳам аниқ бўлиб улгурган.

13 февраль - "Наествед" (Дания)

15 февраль - "Бопфинген" (Германия)

17 февраль - "Динамо Москва" (ёшлари)

23 февраль - "Спартак Москва" (ёшлари)

Таркибда янги номлардан фақатгина Абубакр Мўйдинов эътиборимизни тортди. 2019 йил "Ал Наср" жамоасига йўл олган футболчи кейинги йилларда Португалиянинг "Леихоес М23", Эстониянинг "Вильянди" клубларида тўп тепди. 



"Навбаҳор-Фарм"

Биринчи лига ғолиби сифатида Про лигага йўлланма олган "Навбаҳор-Фарм" ҳужум чизиғини кучайтиришга ҳаракат қиляпти. Иброҳим Ғанихонов, Шоҳруҳ Маҳмудхожиев наманганликлар сафини тўлдиришди. Рашид Ғофуров устозлик қилаётган жамоа "Ёш куч" аренасида машғулотларни давом эттирмоқда.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика