RU

Последние новости

23:42ЛаЛига. "Реал" - "Реал Сосьедад". Трент қайтди: асосий таркиблар маълум!  0 23:32Илҳом Абдуғаниев воҳа клуби билан шартнома имзолади  1 23:16УЕФА президенти Қозоғистонда сайланади  1 22:57Расман: "Металлург" Азим Аҳмедов билан шартнома имзолади  2 22:57Саудия Арабистони. "Ал Фатеҳ" - "Ал Насср" (онлайн ҳисоб)  2 22:48Харри Кейн фаолиятидаги юбилей голини урди  1 22:26Германия. "Байер" ва "Бавария"дан йирик ғалабалар  1 22:11ОКМК Россия жамоасига имкониятни бой берди  0 21:50Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  53 21:40"Шўртан" Тожикистон клуби билан муроса кўчасини танлади  0 21:33Назорат ўйини. "Ғазалкент" Чехиянинг "Ходонин" клубига имкониятни бой берди  0 21:32"Андижон" Қозоғистон жамоасига ютқазди  3 21:15Эрон. "Персеполис" сафарда мағлуб бўлди, Игорь Сергеевдан супер гол!  0 21:05"Хоразм" Виктор Мозес тўп тепадиган клуб устидан ғалаба қозонди  0 20:47"Нефтчи" Қирғизистон клубини тор-мор қилди  2

"Наполи"нинг 87 ёшли мухлиси ҳақида Новости

"Наполи"нинг 87 ёшли мухлиси ҳақида

"Ювентус"га қарши баҳсдан олдин журналист ва Неаполь жамоасининг мухлиси Винченцо Императоре ажойиб воқеани сўзлаб берди.

Императоренинг 87 ёшли отаси "Наполи"га мухлислик қилади. Унинг отаси альцгеймера (мия ҳужайраларининг шикастланиши) касаллигига чалинган. Бу касаллик туфайли аста-секин хотирасини ёқотиб бормоқда. Ҳаттоки, икки-уч кун олдин бўлган воқеаларни ҳам унутиб қўяди. Винченцо отасини хурсанд қилишнинг ажойиб йўлини топди: ҳар икки куннинг бирида отасига "Наполи" туринликлар устидан ғалаба қозонди деб айтади.

"Ҳар 2-3 кунда отамнинг ёнига бориб бугун яшанба деб айтаман. У Италия Чемпионати ўйинлари фақат дам олиш куни бўлиб ўтади деб ўйлайди. Мен эса сўзимда давом этиб: "Дада, бугун "Кекса синьора" "Наполи"га қарши майдонга тушади дейман. Ўша пайт унинг юзида ҳаёжон аралаш ҳавотир ҳам пайдо бўлади. Чунки унинг жамоаси "Юве"га мағлуб бўлишидан жуда ҳам қўрқади", — дейди журналист.

Отамнинг хонасидаги телевизорга кабель уланмагани сабабли футбол томоша қилишнинг иложи йўқ. Унинг ўзи ўйин натижасини била олмайди. Сўнг мен ишга кетдим дея чиқиб кетаман. Ярим соатдан кейин эса унга қўнғироқ қиламан ва бор овозим билан бақириб шундай дейман: "Дада, ғалаба муборак. "Наполи" ютди!"

"Энцо, ростданми? — отамнинг овози титраб, қувончи ичига сиғмай кетади. — Қандай яхши хабар! Ишонгим келмаяпти!"

"Наполи" — отамни даволайдиган, унга қувонч бағишлаб, соғлиғини ижобий томонга ўзгартирадиган дори. Куни кеча бўлган ўйиндаги натижа ҳам муҳим эмас. Чунки отамнинг севимли "Наполи"си доим ғалаба қозонади.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика