RU

Последние новости

01:58"Интер"нинг икки ҳужумчиси келаси ёзда клубдан кетади  0 01:21Дьёкереш учун курашда етакчи клуб номи маълум  3 00:45Миллатлар лигаси. Германия, Нидерландия ва Швеция терма жамоалари иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  0 00:20Сане ўзига янги клуб танлади  0 00:04Миллатлар лигаси. Украина ва Грузия ўзаро дуранг ўйнади, Туркия ўз уйида Уэльсни енга олмади ва бошқа натижалар  0 23:13Погба "Манчестер Юнайтед"га қайтади  1 22:40Дэвис келганидан сўнг ким "Реал"дан кетади?  2 21:59"Тоттенхэм" Сон билан шартномани 2026 йилга қадар узайтиради. Вингер клубда 10-мавсумини ўтказмоқда  1 20:46Раньери: "Нега бу йигит ўйнамаяпти?"  7 20:12Европа гранди Хвича Кварацхелияга қизиқишни тиклади  5 19:52Россия қачон ФИФА ва УЕФА мусобақаларига қайтади?  21 19:38"Бавария" маошлар харажатини камайтириш учун ўз юлдузларидан бирини сотади  0 19:26Ўзбекистон терма жамоасининг Лаосдаги машғулотлари  15 17:18Мухлислар Мексика терма жамоаси устозини бошини ёришди  9 16:56Россия Бруней билан ўртоқлик ўйини учун қанча тўлаган?  16

"Наполи"ни чемпионлик билан табрикласа бўлаверадими? А Серия 22-тур якунлари Новости

"Наполи"ни чемпионлик билан табрикласа бўлаверадими? А Серия 22-тур якунлари

Италия чемпионатида навбатдаги тур учрашувлари ортда қолди.

Голларга бой бўлмасада, бу тур баҳслари муросасизлиги билан ёдимизда қолса ажаб эмас. Фақатгина "Наполи" одатга айланиб бораётгани 3 та голини уришга эришди ва чемпионлик йўлидаги яна бир муҳим ғалабани расмийлаштирди. Хўш, турнинг эътиборга лойиқ учрашувларида нималар рўй берди, ҳозир шу ҳақида. 


"Наполи" бу сафар "Кремонезе" устидан осон ғалабани тантана қилди

Неаполликлар "Кремонезе" туфайли кубокдан чиқиб кетганликларини ҳали унутиб улгуришмаган бўлса ажаб эмас. Шу сабаб мотивация билан муаммо бўлмаслиги аниқ эди. 5-дақиқада Карнесекки Ди Лоренцонинг узоқдан берган зарбасини бартараф этди. Италияликнинг ўзи Мариу Руйнинг бурчак зарбасидан кейин ҳам зарба беришга имкон топди, лекин кипер бу сафар ҳам ишончли ҳаракат қилди. Яна икки дақиқа ўтиб, Хвича бир қарашда майдондан чиқиб кетадиган тўпни қувиб етди ва марказга ўтиб бораркан, икки рақибини алдашга ҳам улгурди, охирида эса усталик билан дарвозанинг бурчагини аниқ пойлади. Ўйин куни 22 ёшини нишонлаётган футболчи ўзига ажойиб совға қилди десак, ҳеч ким хафа бўлмаса керак. Руйнинг навбатдаги узатмасидан кейин Осимхен хавфли зарба йўллади, лекин тўп дарвозадан юқорилаб кетди. "Кремонезе" эса Меретни амалда безовта қилмади.

"Наполи" танаффусдан кейин ҳам ўша темпда ўйинни давом эттирдии. Лозано тўққизликни нишонга олганди, Карнесски ажойиб ҳаракат билан гол бўлишига имкон бермади. "Специя" билан бўлгани каби, Спалетти шогирдлари дарҳол фарқни янада оширишди. Бурчак зарбасидан кейин Ким тўпни Осимхен томонга ўтказиб юборди ва Виктор деярли чизиқ устидан тўпни тўрга киритиб қўйди. Бу вазиятдан мен ҳам гол урардим-е, дейишга шошилманг. Сабаби керакли вақтда, керакли жойда бўлишни ҳам эплай олиш керак. "Наполи" эса таблода ҳисоб ўзгарганини сезмади чоғи, ҳужумларини тўхтатай демасди. Натижада, бир неча дақиқа ўтиб, Ди Лоренцо тўпни жарима майдончасига етказди, Эльмас эса чиройли зарба билан якуний ҳисобни ўрнатди. "Наполи" навбатдаги чиройли ғалабасидан кейин вазиятини янада яхшилаган бўлса, "Кремонезе" ботқоққа ботиб бормоқда.


"Ювентус" "Фиорентина"ни минимал ҳисобда таслим этди

Илк дақиқаларини жамоалар бирмунча сокин руҳда ўтказишди. Илк хавфли вазият эса Бонавентуранинг узатмадаги хатоси туфайли юзага келди. Влахович тўпни илиб қолди ва Ди Мария узатди, аргентиналикнинг зарбаси эса бироз ноаниқ чиқди. Кьезанинг ерлатиб узатган тўпига Костич биринчи бўлиб етиб борди ва кучли зарба берди, аммо Террачино панд бермади. Шундай бўлсада, "кекса синьора"нинг босими ортиб борар ва бу ўз самарасини бериши кўриниб турарди. Ди Мария айёрона услубда тўпни ҳаводан ташлади, Рабьо эса боши билан уни дарвоза тўрига йўналтириб юборди. "Фиалкалар" танаффусгача туринликлар дарвозасига хавф сола олишмади.

Иккинчи бўлим бошида Костичнинг узатмасидан кейин Влахович дарвозабон билан бирга-бир вазиятга қочиб кетди, тўпни унинг устидан ташлаб ҳам қўйди, бироқ Душан ўйиндан ташқари ҳолатда тўпни қабул қилган экан. Кўп ўтмай, Додонинг тўпни узоқлаштиришдаги нўноқлиги сабаб Кинда зарба учун имконият пайдо бўлди, аммо Мойзенинг уриниши Террачинога муаммо туғдирмади. Сўнгги дақиқаларда "Фиорентина" ниҳоят уйғонди ва Шенсни дарвозасига хавф сола бошлади. Айниқса Лука Йовичнинг Гонсалес узатмасидан кейин бош билан берган зарбаси ўта хавфли кўриниши олди. Бир неча дақиқа ўтиб, энди Локателлининг хатосидан кейин тўп Кастровиллига бориб тушди ва Гаэтано зарбаси олдида дарвозабон ҳам ожиз қолди. Аммо такрорий лавҳалар шуни кўрсатдики, Лука Раньери офсайдда қолиб кетган ва шунинг учун гол инобатга олинмаслиги керак бўлиб чиқди. Штурмни давом эттиришга "Фиорентина"нинг кучи қолмаганди ва "Ювентус" ўта қийин, аммо жуда муҳим ғалабани тантана қилди.


"Рома" ва "Лечче" дуранг ўйнашди

Қизиқ томони, ўйиннинг 5-дақиқасидаёқ "Рома" ўзи хуш кўрадиган қурол билан жазоланди. Ди Франчеко ижросидаги бурчак зарбасидан кейин Ибаньес тушунарсиз ҳаракат қилди ва тўп римликлар дарвозасига бориб тушди. "Рома" вазиятни ўнглаш учун ҳужумга ташланди. Абрахамнинг товони билан берган пасидан кейин Эл Шаарави зарба йўллади, лекин Фальконе ишончли ўйин кўрсатди. Бироздан кейин стандарт вазият энди "Рома"га фойда келтирди. Бурчак зарбасидан кейин Стрефецца тўпни қўли билан ўйнаб юборди. Натижада пенальти белгиланди ва Пауло Дибала имкониятдан унумли фойдаланди. Ўйин бироз тинчланди. Бўлим сўнггида эса Абрахамда иккита яхши имконият бўлди, аммо ҳар сафар Фальконенинг ажойиб ҳаракатлари "Лечче"ни қутқариб қолди.


Фальконе танаффусдан кейин ҳам жамоасини қутқаришда давом этди. Айнан у Дибаланинг узатмасидан Абрахам зўр зарба берганида қийин ҳолатда ҳам тўп дарвозасига киришига йўл қўймади. Аргентиналик кўп ўтмай, Пеллегринини қулай вазиятга чиқарди, лекин Лоренцо мўлжалда адашди. "Лечче" "Рома" дарвозаси ҳақида унутиб қўйгандек тасаввур уйғотди. Вақт тугаб бораркан, "Рома" очиқчасига чарчаб қолди ва якуний штурмга куч етмади. "Жаллоросси" омадли серияни давом эттира олишмади, бироқ жамоа ҳамон Чемпионлар Лигаси ҳудудида қолмоқда. "Лечче" ва айниқса Фальконени ажойиб ўйин билан табриклаб қўйса бўлаверади.


"Аталанта" "Лацио"ни енгди

"Аталанта" ўйинни анча фаол бошлади ва 7-дақиқада Копмейнарс узоқ масофадан берилган кучли зарб билан Проведелни текшириб кўрди. Кўп ўтмай "Лацио" кипери Хатебурнинг хавфли зарбасини қайтаришга эришди. "Лацио" бунга Чиро Иммобиленинг вазияти билан жавоб берди. Сербиялик Милинкович-Савич алдамчи ҳаракат билан бир рақибни чалғитиб, Иммобилени қулай нуқтага чиқарди, лекин Муссо ташланиб ўз жамоасини қутқарди. Бироз ўтиб Лукман узоқ масофадан яхши зарба бера олди, Проведель бармоқларининг учи билан тўпни дарвозага бориб тушмаслигини ва фақатгина тўсинга тегишини таъминлади. Бироқ орадан икки дақиқа ўтгач, у ҳам ёрдам бера олмади. Лукман тўпни Заппакостага ташлади ва Давиде дахшатли айланма зарбаси билан тўққизликни нишонга олди. Хойлун орадаги фарқни иккитага ошириши мумкин эди, аммо ўзи яратган вазиятни ноаниқ зарба билан якунлади. Бўлим охирида Луис Альбертонинг чамаси 20 метрлардан берган зарбасини Муссо қайтаришга эришди.

Танаффусдан кейин Чиро Иммобиледа вазият юзага келди, аммо форвард зарба беришни чўзиб юборди ва Муссо масофани қисқартиришга улгурганди. Бунга жавобан Хойлун катта тезликда жарима майдончасига ёриб кирди ва фақатгина Проведель ҳужумчи ниятига етишига имкон қолдирмади. "Лацио" ҳужумлари сони ортиб борарди, "Аталанта"да эса қарши ҳужумлар учун бўш зоналар пайдо бўла бошлади. Шундай имкониятлардан бирида Лукман қанотдан олдинга ўтди ва тўпни Хойлунга етказди, Расмус эса тўпга қўшилиб, ўзи ҳам дарвоза ичига кириб кетди. Ажабланарлиси, шу билан жамоаларнинг ҳужумлари қўққис тўхтади ва "Аталанта" ўзига керакли бўлган ҳисобни ушлаб қола билди.

Шунингдек, "Интер" кўплаб вазиятлар яратганига қарамай, "Сампдория"ни енга олмади, "Монца" "Болонья"ни, "Верона" эса "Салернитана"ни таслим этди.


Сергей Румянцев

Нозима Тўхтамирзаева таржимаси

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика