RU

Последние новости

03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  25 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  0 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  12 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  1 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  37 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:25Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди  4 21:34"Реал" 50 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр  8 21:00АПЛ. "Ливерпуль" Лондонда "Вест Хэм"ни мағлуб этди  7 20:56А Серия. "Интер" Лаутаронинг дубли эвазига меҳмонда "Пиза"ни мағлуб этди  2 20:05Савиньо қишда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2 19:22Рэшфорд "Барселона"ни тарк этиб, ПСЖга ўтиши мумкин   4 19:02АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Лондонда иродали ғалабага эришди  17

«Наполи» Осимхенни Руди Гарсия билан тортишуви учун жаримага тортмоқчи Новости

«Наполи» Осимхенни Руди Гарсия билан тортишуви учун жаримага тортмоқчи

«Наполи» клуби жамоа форварди Виктор Осимхенни бош мураббий Руди Гарсия билан тортишуви учун чора кўради.

А Серия сўнгги тури доирасида «Наполи» «Болонья» билан дуранг (0:0) қайд этди. Учрашувнинг 73-дақиқасида Виктор Осимхен пенальтидан гол кирита олмагач, бош мураббий унинг ўрнига 86-дақиқада Жованни Симеонени майдонга туширди. Бундан жунбушга келган нигериялик форвард майдонни тарк этаётганида Руди Гарсияга норозилигини намойишкорона кўрсатди.

Il Mattino хабарига кўра, Неаполь клуби Осимхенга чора кўриш масаласини кўриб чиқмоқда. Қайд этилишича, жамоа сардори Жованни Ди Лоренцо ўйиндан кейин кийиниш хонасида Осимхен билан жиддий оҳангда гаплашиб олган.

Мураббий ҳам бугун клуб қароргоҳида ҳужумчи билан ўзаро учрашиб, гаплашиб олиши кутилмоқда.

Маълумот учун, 24 ёшли форвард жорий мавсум 6 ўйинда 3та голга муаллифлик қилган. Амалдаги чемпион турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда.

Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика