"Наполи" ҳужумчиси MLS'га йўл олиши мумкин
01 авг 2023 16:28
Новости
"Наполи" ҳужумчиси MLS'га йўл олиши мумкин
"Wdeportes" хабарига кўра, "Лос-Анжелес" "Наполи" вингери Ирвинг Лосанога ўтиш устида ишламоқда.
Манбага кўра, ҳужумчи MLS'га ўтишга қарши эмас, унга маоши оширилган 4 йиллик шартнома таклиф қилинмоқда.
Футболчига "Лидс", "Эвертон" ва Саудия Арабистони клублари ҳам даъвогарлик қилмоқда.
28 ёшли Лосано 2019 йилнинг августидан бери "Наполи"да тўп тепади. Унинг амалдаги битими 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
У 2022/23 йилги мавсум Неаполитан клуби сафида 41 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt порталига кўра, футболчининг нархи 25 миллион еврога баҳоланмоқда.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии