"Наполи" африкалик футболчиларни сотиб олишдан воз кечмоқчи
04 авг 2022 20:40
Новости
"Наполи" африкалик футболчиларни сотиб олишдан воз кечмоқчи
Сенегаллик ҳимоячи, ҳозирда "Челси" ўйинчисига айланган Калиду Кулибали ҳамда камерунлик ярим ҳимоячи Андре-Франк Замбо Ангисса жорий йил январь ва февраль ойларида бўлиб ўтган халқаро турнирда "Наполи"нинг олтита ўйинни ўтказиб юборди.
"Африкалик футболчилар бизда етарли, улар Африка Миллатлар Кубогида ўйнашдан воз кечишлари керак. Шу сабабдан қитъа ўйинчиларини бошқа сотиб олмайман", деди Де Лорентис.
Кулибали ва Замбо Ангуисса январь ойи бошида "Наполи"нинг "Ювентус"га қарши ўйинини (1:1) ва "Фиорентина"га қарши Италия Кубогидаги мағлубиятли ўйинни ўтказиб юборишди, аммо клуб улар йўқлигида А Сериянинг тўртта ўйинида ғалабани қўлга киритди.
Шу билан бирга, Сенегал илк бор Миллатлар Кубогини қўлга киритди, мезбон Камерун эса учинчи ўринни эгаллади.
Комментарии