"Нант" "Фиорентина" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда
11 авг 2023 18:48
Новости
"Нант" "Фиорентина" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда
"Фиорентина" ва Кот-д`Ивуар термаси ҳужумчиси Кристиан Куаме фаолиятини "Нант"да давом эттириши мумкин.
Томонлар сотиб олиш ҳуқуқи билан ижара борасида музокара ўтказишмоқда. Италияликлар тўлақонлик трансфер суммаси 10 миллион евро қилиб белгиланишини, "Нант" эса фақатгина 5,5 миллион еврога рози бўлишини маълум қилган. Футболчининг ўзи янги клубида йилига 1,5 миллион маош олишни истайди.
Ўтган мавсум Куаме 43 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 8 та ассист етказиб берди. "Тransfermarkt" портали 25 ёшли ивуарийлик трансферини 12 миллион еврога баҳоламоқда.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии