Нани: "Рим – фантастик шаҳар"
30 окт 2017 21:27
Новости
Нани: "Рим – фантастик шаҳар"
Римнинг "Лацио" клуби ўйинчиси Луиш Нани италия футболига кўникиши борасида гапириб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, амалдаги Европа чемпиони жорий мавсум римликлар таркибига келиб қўшилди ва дам олиш куни "Беневенто" билан ўйинда гол уришга муваффақ бўлди.
"Менинг голим? У жамоавий ўйин маҳсули бўлди. Мен "Лацио"га ёрдам берганимдан мамнунман. Мен учун энг муҳими - жамоа ғалабаси, шахсий ютуқлар эмас.
Скудетто? Бизга масъулият юклаш тўғри эмас. Фақат мавсум якунидагина "Лацио" соврин ютишга ҳақлими ёки йўқлигини билиб оламиз.
Италияга қандай кўникдим? Бу ерда ҳаммаси ажойиб, Рим – фантастик шаҳар. Барча жамоадошларим мени яхши қабул қилишди. Мен шу темпда ҳаракат қилишда давом этаман", - деди Нани.

Похожие новости
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Комментарии