RU

Последние новости

17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  2 17:24U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама. Таркиблар маълум: дарвозада ўзгариш бор  6 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  6 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  15 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1 14:4924 ёшли дарвозабон, амалдаги чемпионни ютган мураббий, термага чақирилмайдиган вингер, турни безаб берувчи голни урган хавбек — Суперлигада 28-турнинг энг яхшилари  1 14:27Исақов, Папава, Плетнёв, Умар, Дориев... Суперлига 28-тур рамзий терма жамоаси  0 14:01Гвардиола: "Силва — мен учратган энг ақлли футболчилардан бири"  0 13:29Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин  30 13:12Арне Слот ҳакамлардан норози: "Лайнсмен байроқни кўтариш учун 13 сония вақт сарфлади"  0 12:45Фердинанд МЮ натижасига катта ҳисса қўшаётган 3 футболчини ажратиб кўрсатди  2

Наманганда пенальти бормиди? Новости

Наманганда пенальти бормиди?

Coca-Cola Суперлиганинг 19-тури ҳам баҳсли вазиятларга бой бўляпти.

Навбахор

Зоран Марушич - 60'

Суперлига. Тур 19

16/09/2022, 18:30

0
:
1
Завершен

Кызылкум

45'
90'
16'  Йован Жокич
32'  Мирлан Мурзаев (Зоран Марушич)
60'  Зоран Марушич
60'  Джамшид Искандеров
70'  Жасур Яхшибаев (Дониёр Абдуманнопов)
72'  Рустам Ашурматов
82'  Зоран Марушич (Александр Касьян)
4'  Артём Дмитриев
63'  Артём Дмитриев (Азизбек Усманов)
80'  Шухрат Мухамадиев (Орифходжа Абдухаликов)
80'  Салим Мустафаев (Дильшод Джураев)
88'  Александар Станисавлевич (Даврон Анваров)

Айниқса, Намангандаги учрашувнинг 85-дақиқасида содир бўлган эпизод ва "Қизилқум" мураббийининг реаксияси ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда. 


Бутун ўйинни таҳлил қилсак, "бир маромда сузиб кетаётган кема сониялар ичида ёниб кетгандек" кўринади. Ўша вазиятда пенальти бормиди? "Ҳа" бўлса, нега берилмади? "Йўқ" бўлса, нима учун?

Шундай саволларга жавоб топишга ҳаракат қилиб кўрдик. Қуйида ФИФА (собиқ) рефериси, ОФК инструктори ва бошқа масъуллардан олинган фикрларни келтирамиз. Маълум сабаблар билан уларнинг шахси ошкор қилинмайди.

Майдонда нима бўлди?

Азизбек Усмонов ўнг қанотдан жарима майдони марказига узатган тўп Азим Аҳмедовнинг қўлига тегди. Учрашувни бошқараётган Абдурашид Худайберганов унга қадар Орифхўжа Абдухолиқов ҳаводаги курашда ҳимояланаётган футболчига нисбатан қоидани бузганини қайд этиб, "Навбаҳор" фойдасига жарима зарбаси белгилади. 


Вазиятга ВАР хонасида ўтирган Фирдавс Норсафаров аралашиб, бош ҳакамни монитор ёнига чақирди. Аммо Худойбергановнинг қарори ўзгаришсиз қолди. Бу навоийлик футболчилар ҳамда сербиялик мураббийнинг кескин норозилигига сабаб бўлди.

"Қизилқум" форварди ростан ҳам қоидани буздими? 

Агар Абдухолиқовларнинг кичиги ҳаводаги курашда қўполлик ишлатган бўлса, Худойбергановнинг қарорига эътироз бўлиши мумкин эмас. Аммо бу борада тажрибали мутахассисларнинг фикри бир жойдан чиқмаяпти. 

Ўзбекистоннинг энг яхши ҳакамларидан бирига шу савол билан мурожаат қилдик. Дастлаб, трансляцияда кетган кадр билан хулоса бера олмаслигини айтган қаҳрамонимиз бошқа ракурсларни кўрганидан кейин жавоб қайтарди: "Ростан футболчилар ҳавога сакраганида "Қизилқум" вакили "Навбаҳор" ҳимоячисининг елкасига осилган экан. Тўп қўлга тегмасидан, ўйин қоидаси бузилган. Ҳакам шуни инобатга олиб, мезбонлар фойдасига жарима белгилади".

Бу ҳақда телеграмдаги каналимда ёзганимдан кейин "шу вазият пенальти бўлмаса, кесиб ташлашини" айтган рефери ҳам топилди. 

"Агар Азим билан рўй берган вазият 11 метрли нуқтани кўрсатиш учун асос топилмаса, футбол қоидаларини дарҳол ўзгартириш ва қўл билан ўйнаш учун руҳсат бериш керак", — дейди бошқа бир қаҳрамонимиз. 

У айни пайтда хулоса қилиш учун ажойиб аргументни ҳам  ўртага ташлади: Футболчиларнинг ўрнини алмаштирайлик. Тўп Орифхўжанинг қўлига тегсаю Азим унинг орқасидан ҳаракатланган бўлса, ҳакам Аҳмедов қоидани бузгани учун пенальти қўя олармиди? 

Сизнинг фикрингиз қандай?..

Давоми "ФР| футбол АНАЛИЗИ" каналида эълон қилинади

Автор :
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика