RU

Последние новости

09:40Симеоне кечаги мағлубиятга изоҳ берди  0 09:16"Барселона" жамоаси АҚШдаги ўйини бекор қилингани бўйича баёнот билан чиқди  0 08:48Артета кечаги йирик ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 08:22Футзал. Ўсмирларимиз III Осиё ёшлар ўйинларида иштирок этиш учун жўнаб кетди. Гуруҳда кимларга қарши баҳс олиб боришимиз маълум  0 08:00Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" - "Насаф" 4:1  1 07:55Sofascore. Йирик ҳисобда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  7 07:26ОЧЛ 2. Бугун "Андижон"га мухлислик қиламиз  4 02:05ЕЧЛ. ПСЖ "Байер"га 7 та, ПСВ "Наполи"га 6 та гол урди. "Ньюкасл" "Бенфика"ни йирик ҳисобда таслим этди  16 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вильярреал"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов бу учрашувда иштирок этмади  5 01:55ЕЧЛ. "Арсенал" Лондонда "Атлетико"ни йирик ҳисобда таслим этди  13 01:38Расман: "Барса" ва "Вильярреал"нинг Майамидаги ўйини бекор қилинди  6 00:45Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам режаларимиз ўхшамади"  31 00:17Куртуа: "Ҳакамлар "Реал"га ёрдам берганини ҳеч қачон кўрмаганман"  33 23:40ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди  55 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  261

Нагельсманн: "Қизил карточка йўқ эди" Новости

Нагельсманн: "Қизил карточка йўқ эди"

"Бавария" бош мураббийи Юлиан Нагельсманн Бундеслига доирасида "Боруссия" М жамоасига қарши ўйиндан кейинги фикрларини билдирди.

"Упамекано жуда паст куч билан Плеани тортди. Унинг елкаси бир миллиметрга ҳам қимирлагани йўқ. Бу қизил карточка эмасди, менимча, барча фикримга қўшилса керак. Шунчаки ўйиндан кейин бош ҳакам келиб: "Бу қарорни чиқариш оғир бўлди", деб қўйганда ҳам тушунардим. Аммо ундай бўлмади.

Барча хато қилиши мумкин, бу муаммо эмас. Мураббий сифатида ўз хатоларимни тан оламан. Бироқ сизда хато қилмаслик учун экран чиқариб қўйилди.

Хиссиётлар спортнинг бир қисми. Айнан қизил карточка сабабли ўйиндан кейин хиссиётларга берилдим. Лекин ишлатган сўзларим учун бош ҳакам Тобиас Вельц ҳамда унинг ёрдамчиларидан узр сўрайман. Чегарадан ўтиб кетганимни биламан.

Гап фақатгина қизил карточкада эмас. Менимча дастлабки 7 дақиқаликнинг ўзида ўйин тақдирини ҳал қилишимиз мумкин эди. Мағлубиятнинг асосий айбдорлари ўзимиз.

Кейин, албатта, эрта қизил карточка барчасини қийинлаштириб юборди. Париждаги баҳсдан кейин бизга куч етишмади", - деди Нагельсманн.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика