RU

Последние новости

07:54Неймарнинг дубль "Сантос"га ғалаба келтирди  0 07:25Суперлига. Бугун янги мавсумга старт берилади  3 02:10Даниэль Фарке: "Гвардиола ҳаммадан бир қадам олдинда"  3 01:44Европа лигаси. "Панатинаикос" пенальтилар сериясида ҳал қилди, "Селтик" 28-сонияда гол урди ва бошқа натижалар  0 01:31Конференциялар лигаси. "Самсунспор" 4та гол уриб, "Фиорентина" 4та гол ўтказиб юбориб 1/8 финалга йўл олди  1 00:46Серлот, Хвича ва бошқалар: ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 00:19Престианни тан олди  16 23:51"Машъал" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  3 23:36"Бухоро" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  1 23:22"Андижон" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  15 23:08"Динамо" янги футболчиларини таништирди  7 22:52Эрон. "Трактор" кичик ҳисобда ғалабага эришди, Ҳамробеков...  0 22:20ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  0 22:00"Металлург" "Шўртан" футболчисини таркибига қўшиб олди  1 21:46"Пахтакор"нинг янги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  4

Набил Маалул: "Бунёдкор" жуда яхши жамоа" Новости

Набил Маалул: "Бунёдкор" жуда яхши жамоа"

Бугун Осиё Чемпионлар лигаси 2-тури доирасидаги “Бунёдкор” – “Ал-Жаиш” (Қатар) учрашувидан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унинг биринчи қисмида меҳмонлар устози Набил Маалул ва футболчи Сауд Ал Хотир иштирок этди.

"Бунёдкор"нинг ўйинини кўриб чиқдик, жуда яхши жамоа. Эртага баъзи бир ўйинчиларимиз бизга ёрдам бера олмайди. Қолаверса эртага меҳмонда ҳаракат қиламиз. Рақибимиз жисмонан яхши шаклланган. Ўзбекистонда мавсум бошланмаганлигини инобатга олсак, бу бизга қўл келиши мумкин", - дейди жамоа бош мураббийи Набил Маалул.

Сауд Ал Хотир: "Мурабийимиз таъкидлаб ўтганидек эртанги ўйин қийин кечади. Аммо биз ўзимизга ишонамиз ва Қатарга уч очко билан қайтамиз".

- "Бунёдкор"нинг жисмоний ҳолатидан ташқари яна қандай устунлиги бор, "Насаф"дан ажралиб турадиган хислатларини кўряпсизми?
- "Бунёдкор"ни "Ал Фатҳ"га қарши ўйинини кўрдик, ундан ташқари баъзи ўртоқлик ўйинларини ҳам кузатиб, "Насаф" ва "Бунёдкор" ўртасидаги фарқ катта эмас деган фикрга келдик. "Насаф" менда яхши таассурот қолдирганди. Биз томонимиздан урилган тезкор гол туфайли ҳисоб йирик кўриниш олганди. Бу рақибларимизнинг ўйин режасини бузиб юборган эди.

- Мавсум давомида 6 маротаба мағлубиятга учрадинглар, бунга сабаб нима? Кореялик Сеулки эртага майдонга туша оладими?
- Сўнгги ўйинларда ғалаба қозона олмаётганимиз сабаб ОЧЛга эътибор қаратганимиз. "Насаф" ва "Ал Қодисия"га қарши қийин ўйинларни ўтказдик. Кореялик легионеримиз эса эртага майдонга тушиш, тушмаслиги бугун ҳал бўлади.

- Эртанги ўйинда об-ҳаво шароити таъсир қилмайдими? (Қатарлик журналистнинг саволи)

Сауд Ал Хотир: - Хорижда кўп маротаба йиғин ўтказганмиз, шунинг учун бу муаммо бўла олмайди.

- "Бунёдкор" сафида сиз хавфсираётган ўйинчи борми?
- Алоҳида бир футболчини ажратиб кўрсатмайман. "Бунёдкор"да жамоавий ўйин муҳим йўлга қўйилган. Ҳимоя чизиғи яхши, футболчилардан 16 (Карлес Кото) ва 21 (Сардор Рашидов) рақамдагиларни кўрсатган бўлар эдим.

- "Бунёдкор"ни кучини Европага солиштириб баҳоласангиз, қайси клубга ўхшатган бўлардингиз?
- Ростини айтсам ОЧЛ ва ЕЧЛ жамоалари ўртасидаги жамоаларни солиштира олмайман. Бу икки турнир орасидаги фарқ жуда катта. Ўзимизга келсак, турнир дебютанти сифатида яхши натижага эришмоқчимиз.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика