RU

Последние новости

16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  0 15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  2 15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  1 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечинчи финали?  16 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  4 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  1 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  2 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  4 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  8 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  5 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  9 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  6 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0

Мюнхен авиаҳалокатида тирик қолиб, бир неча кишини қутқарган дарвозабон вафот этди Новости

Мюнхен авиаҳалокатида тирик қолиб, бир неча кишини қутқарган дарвозабон вафот этди

Қайғули янгилик - "Манчестер Юнайтед"нинг афсонавий шимолий ирландиялик дарвозабони, Мюнхен авиаҳалокатида тирик қолган ва клубга 10 йил умрини бағишлаган Гарри Грегг (1932-2020) вафот этди.

Қайғули янгилик - "Манчестер Юнайтед"нинг афсонавий шимолий ирландиялик дарвозабони, Мюнхен авиаҳалокатида тирик қолган ва клубга 10 йил умрини бағишлаган Гарри Грегг (1932-2020) вафот этди.

Гарри уча олмагай, бўлакларга бўлиниб, ёниб кетган самолётдан бир неча кишини олиб чиққан. Грегг ўзгалар ҳаёти учун ўзини олов ичига отган. Югославиялик дипломатнинг хотини Вера Лукич, унинг қизи Весна, МЮ футболчилари Бобби Чарльтон, Альберт Скэлон, Рэй Вуд, Деннис Вайолет, Жеки Бленчфлауэр Гарридан қарздор. Чарльтон ва Вайолет хушсиз эди, шимолий ирландиялик футболчи уларни шимининг камарига боғлаб олиб чиққан... Грегг мураббий Мэтт Басбига сунъий нафас бериб, уни ҳаётга қайтарган. Барча эсга олинган одамлар тирик қолган. Ўша ҳалокатда 23 киши вафот этган ва уларнинг саккиз нафари МЮ футболчилари бўлган.

У Мюнхендаги воқеадан 13 кун ўтиб майдонга тушган ("Шеффилд Уэнсдей"га қарши Кубок ўйини) ва бошидаги жиддий оғриқларга қарамай, мавсумни якунлай олган. Бир неча ой ўтиб Грегг нейрохирургга мурожаат қилди ва унда бош мия суяги синиши аниқланди. У айнан ўша мавсумда МЮдаги чўққисига етди - у "қизил иблислар" билан Кубок финалига чиқди, бироқ ҳал қилувчи баҳсда "Болтон" ғалаба қозонди (2:0). Кейин Грегг рақобатда Гаскеллга мағлуб бўлди ва бир неча йил жароҳатлардан азоб чекди. Унинг ўйин даражаси пасайиб кетди. Янги МЮ у билан икки марта мамлакат чемпиони бўлди ва 63 йилда Кубокни қўлга киритди, аммо ҳар сафар медаль олиш учун Гарри учрашувларда етарлича иштирок эта олмади.

Унинг фаолияти чўққиси терма жамоада бўлган - Грегг Швециядаги ЖЧ-1958да Шимолий Ирландия терма жамоасини чорак филангача олиб чиққан ва турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилган. Ўшанда ҳам у жароҳат билан ўйнаган эди.

Ҳозир бундай футболчилар етишиб чиқмаяпти.

Грегг Шимолий Ирландия терма жамоаси сафида 25та, МЮда 247та (1957-1966, уни "Донкастер"дан 23 минг фунтга сотиб олишган, ўшанда бу нарх дарвозабон учун рекорд сумма эди) ўйин ўтказган.

"Сток Сити" сафидаги узоқ бўлмаган фаолиятидан сўнг Гарри 1966 йилда мураббийга айланди, дарвозабонлар мураббийи эмас, бош мураббий. Қизиқ, аммо айнан Грегг 1986 йилда МЮни бошқаришга асосий номзодлардан бири бўлган ва уни Мэтт Басби тавсия қилган, бироқ директорлар кенгаши Алекс Фергюсонни танлаган эди... 2012 йилда МЮ Ферги бошчилигида Гарри Грегг шарафига ўтказиладиган ўйин учун Белфастга келганди.

Ҳа, айтганча, Гарри (Harry) бу исм эмас, лақаб. Дарвозабон ўзининг ҳақиқий исми - Генрини ёқтирмаган кўринади.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика