RU

Последние новости

13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  1 12:55Дориевнинг голи "Сўғдиёна"га Андижонда ғалабага келтирган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 12:17"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?!  2 11:51"Барселона" президенти "Жирона" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг даҳшатга тушди  5 11:24Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди!  21 10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  4 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  12 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  2 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  6 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  10 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  13 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  12 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  1 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   1 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  52

Мюллер: "Коста-Рикани 8:0 ҳисобида юта оламиз" Новости

Мюллер: "Коста-Рикани 8:0 ҳисобида юта оламиз"

Германия термаси футболчиси Томас Мюллер Коста-Рикага қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.

Ушбу термалар ЖЧ-2022нинг учинчи тури доирасида тўқнаш келишади. Айни дамда Испания 4 очко билан гуруҳ пешқадами бўлиб турибди. Япония ва Коста-Рика термалари 3 очко билан иккинчи ўринни бўлишиб туришган бўлишса, Германия ҳисобида 1 очко бор. Бўлажак баҳсда 8:0 ҳисобидаги ғалаба Германия термасига плей-оффни кафолатлайди.

"Албатта, гуруҳдаги иккинчи ўйинни ҳам кузатамиз. Биз бор воқеликка қараб вазиятга мослашамиз. Бўлажак баҳсда ўз даражамизда ўйнаб, ғалабага эришишимиз керак. Коста-Рикани 8:0 ҳисобида юта оламиз, бироқ бу жаҳон чемпионатида нореал. Қоғозда Коста-Рикадан кучлимиз, аммо бу ўйинга таъсир қилмайди.

Ғалаба қозонишни истаймиз, аммо шу билан биргаликда рақибни ҳурмат қиламиз. Катта натижаларни айтишдан олдин камтарликни ҳам ўйлаш керак. Чунки Коста-Риканинг Испанияга 0:7 ҳисобидаги мағлубияти ҳозир ҳеч нимани англатмаяпти.

Ҳозир барчада имконият бор. Ушбу ўйинлардан кейин барча ўз даражасини намойиш қилишга интилади", - деди Мюллер.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика