Мюллер: "Коста-Рикани 8:0 ҳисобида юта оламиз"
29 ноя 2022 21:36
Новости
Мюллер: "Коста-Рикани 8:0 ҳисобида юта оламиз"
Ушбу термалар ЖЧ-2022нинг учинчи тури доирасида тўқнаш келишади. Айни дамда Испания 4 очко билан гуруҳ пешқадами бўлиб турибди. Япония ва Коста-Рика термалари 3 очко билан иккинчи ўринни бўлишиб туришган бўлишса, Германия ҳисобида 1 очко бор. Бўлажак баҳсда 8:0 ҳисобидаги ғалаба Германия термасига плей-оффни кафолатлайди.
"Албатта, гуруҳдаги иккинчи ўйинни ҳам кузатамиз. Биз бор воқеликка қараб вазиятга мослашамиз. Бўлажак баҳсда ўз даражамизда ўйнаб, ғалабага эришишимиз керак. Коста-Рикани 8:0 ҳисобида юта оламиз, бироқ бу жаҳон чемпионатида нореал. Қоғозда Коста-Рикадан кучлимиз, аммо бу ўйинга таъсир қилмайди.
Ғалаба қозонишни истаймиз, аммо шу билан биргаликда рақибни ҳурмат қиламиз. Катта натижаларни айтишдан олдин камтарликни ҳам ўйлаш керак. Чунки Коста-Риканинг Испанияга 0:7 ҳисобидаги мағлубияти ҳозир ҳеч нимани англатмаяпти.
Ҳозир барчада имконият бор. Ушбу ўйинлардан кейин барча ўз даражасини намойиш қилишга интилади", - деди Мюллер.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Комментарии