МЮ тарбияланувчиси "қизил иблислар"нинг ҳимоядаги ўйинини танқид қилди
31 авг 2024 11:43
Новости
МЮ тарбияланувчиси "қизил иблислар"нинг ҳимоядаги ўйинини танқид қилди
АПЛнинг бир қатор клубларида тўп тепган, ҳозирги кунда фаолиятини якунлаган "Манчестер Юнайтед" тарбияланувчиси Робби Сэвиж Эрик тен Хаг жамоасидаги муаммолар ҳақида гапирди.
"Ўтган ҳафта "Брайтон"га қарши баҳсда "Юнайтед"нинг омади келмади (1:2) деб ўйлагандим, Гарначонинг зарбасидан сўнг Зиркзе тўпни тиззаси билан уриб юборган гол офсайд сабаб бекор қилингани менга ғалати кўринганди.
Аммо жамоа Жоао Педро урган голда жуда ёмон ҳимояланди. 95 дақиқада дарвозанинг ёнгинасида "Брайтон"нинг икки футболчисини ҳеч ким қўриқламади.
"Юнайтед" тен Хаг қўл остида қўшиб берилган вақтда 6 та ғалаба тўпини ўтказиб юборди. Бу унинг тайинланишига қадар Премьер-лигада ўтган 30 йилликдагидан кўпроқ. Даҳшатли статистика" - деди МЮ тарбияланувчиси.
Якшанба куни Эрик тен Хаг жамоаси АПЛнинг 3-тур ўйинлари доирасида "Ливерпуль"ни қабул қилади.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии