RU

Последние новости

12:00ПРО-Лига. Бугун етакчилар жанги гувоҳи бўламиз  1 11:45"Насаф"ни чемпион қилган ўйинлар  2 11:22Рой Кин: "Манчестер Юнайтед" — шунчаки ўртамиёна клуб"  1 10:50Мареска: "Челси"да АПЛнинг энг кучли таркибларидан бирига эга"  1 10:23Слот: "Салоҳнинг ўйинида пасайиш кутманг"  3 09:56"Арсенал" Муҳаммад Қуддусни сотиб олмочқи   2 09:28Мората Ямални Месси ҳамда Роналдуга солиштирди  8 09:00Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" "Ал Райян" билан куч синашади  27 08:31"Тоттенхэм" Сон билан шартномани 2026 йилгача узайтиради  2 08:05Флик: "У сафга қайтса, албатта, хурсанд бўламан"  8 07:44"Лацио" ўз уйида "Кальяри"ни таслим этди. Меҳмонлар ўйинни 9 футболчи бўлиб якунлашига тўғри келди  1 07:21Неймарга иккита ўйин етарли бўлди  5 01:21МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий"  3 01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  9 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  2

МЮ мавсумни қутқариш учун қилиши керак бўлган бешта нарса (мутолаа учун) Новости

МЮ мавсумни қутқариш учун қилиши керак бўлган бешта нарса (мутолаа учун)

Ҳозир ҳам барчасини тузатиш мумкин.

Мавсум бошида Opta суперкомпьютери "Манчестер Юнайтед"нинг Чемпионлар лигасига чиқиш имкониятларини 63%га баҳолаганди. Ҳозир эса МЮда бу кўрсаткич атиги 4%ни ташкил этади. Манкунианларда ҳаттоки АПЛни ютишдан кўра (0,01%) Чемпионшипга тушиб кетиш (0,06%) имкониятлари кўпроқ.

Суперкомпьютер шунингдек Чемпионлар лигаси учун ҳам башоратларини маълум қилди. Ҳозирда "Бавария" ва "Галатасарай"дан учралган мағлубиятлардан сўнг МЮнинг A гуруҳидан чиқиш имкониятлари атиги 32,9%ни ташкил этмоқда. Эрик тен Хаг ЧЛни суперкомпьютер томонидан ишлаб чиқилган 10000 ҳолатдан 0,45%дагина ютиши мумкин. Мавсум старти "Юнайтед"да АПЛдаги сўнгги турда "Брентфорд" устидан қозонилган ғалабага қарамасдан даҳшатли ҳолатда. Аммо, ҳали ҳам барчасини тиклаш мумкин. Манкунианлар мавсумни қутқариш учун қилиши керак бўлган бешта нарсани келтирамиз.


Жароҳатланган ўйинчиларни тезроқ қайтариш

Жароҳатлар олиш битта нарса, битта жойдаги барчанинг жароҳатланиши эса умуман бошқа масала. МЮнинг ҳозирги пайтдаги асосий муаммоси — чап ҳимоя, ҳозирда шунчаки ҳеч кимнинг хизматларидан фойдаланиб бўлмайди. Люк Шоу, Тайрел Маласия ва ижарага олинган Серхио Регилон лазаретда қолмоқда, тен Хаг сўнгги вақтларда чап мудофаада Софьян Амрабат қўйди, аммо марокашлик ўзини бегона позицияда ўзига ишонмагандек ҳис қилмоқда.



"Юнайтед"да бутун мудофаа чизиғи бўйича муаммолар бор. Лисандро Мартинес ва Рафаэль Варан жуфтлиги биргаликда атиги 197 дақиқа ўйнашди. Аарон Ван-Биссака эса бир ойдан бери ўйиндан ташқарида. Мэйсон Маунт ва Расмус Хойлунн жароҳат сабаб бир қанча вақтни ўтказиб юборди, шунингдек Жейдон Санчо билан вазият ҳам жамоага ёрдам бермаяпти. Ҳудди шундай вазият жамоага қайтарилган бўлса ҳам Антони билан кузатилмоқда.

Тўлиқ бўлмаган таркиб ва мавсум бошидаги жароҳатлар деярли ҳар бир мураббий учун муаммо, аммо барча ҳам бундан чиқиб кетолмайди. Агар тен Хаг ҳар бир позиция учун камида битта ўйинчига эга бўлса, бу жамоага барқарорлик ва ишончни бериши мумкин. Айниқса, ҳимояда.


Барчасида даровозабонни айблашни бас қилиш

МЮ жорий мавсум барча мусобақаларда 19та гол ўтказиб юборди. Бу кўп, аммо барчасида ҳам Андре Онанани айблаш керак эмас. Камерунлик кўп ўтказиб юбораётган бўлса ҳам жорий мавсумда бир нечта яхши сэйвлар қилди. "Интер" ва "Аякс" собиқ дарвозабони билан оёқ билан Давид Де Хеадан яхшироқ ўйнаши сабаб шартнома имзоланди. Аммо, тўп дарвозадан ўрин олаверар экан, бу ҳужумни дарвозабондан бошлашдан кўра жиддийроқ муаммо.



Онана жорий мавсум ўз дарвозаси томон 50дан ортиқ аниқ зарбага учради, кутилган 15,8 голлардан (xGOT) 18та тўп ўтказиб юборди. Бу эса унинг статистикада кутилганидан 1,2 кўпроқ гол ўтказиб юбораётганидан далолат.

Аммо, фарқлашга келсак, Де Хеа ўтган мавсум бошидаги 10та ўйинда 17та тўп ўтказиб юборган, аниқ зарбалар сони эса 43та эди. Шу билан биргаликда, xGOT кўрсаткичи 14,3тани ташкил этган (кутилганидан 2,7 гол кўпроқ ўтказиб юборган). "Юнайтед" ўшанда Чемпионлар лигасида эмас, Европа лигасида ўйнаганини ҳисобга олсак, Онананинг натижалари олдинги посбон билан таққосланса унчалик ҳам ёмон эмас.


Олдинги Каземирони қайтариш ва Амрабат устунлик бериш

Каземиро ўтган мавсум манкунианларнинг муҳим ўйинчиларидан бири бўлганди. Аммо, ҳозир бундай эмас. Бошқа томондан, у 90 дақиқада ўртача 2,9 бор тўпни олиб қўймоқда, бу эса жамоадаги иккинчи энг яхши кўрсаткич. Шу билан бирга, уни ўйинда ўртача 2,4 бор алдаб ўтишмоқда, бу эса МЮдаги энг ёмон натижадир. АПЛда кўпроқ "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Доминик Собослаини алдаб ўтишади, аммо венгр бразилияликдан фарқли ўлароқ таянч ярим ҳимоячиси эмас ва мудофаадан олдинги сўнгги чизиқни ёпмайди.



Каземиронинг энг катта фойдаси тушунтириб бўлмас сабабларга кўра у ҳали ҳам рақиб дарвозаси учун асосий хавфлардан бири эканлиги. Бразилиялик тўртта гол билан жорий мавсум "Юнайтед"нинг энг яхши тўпурари ҳисобланади. Фақатгина Бруну Фернандеш ва Маркус Рэшфорд ундан кўпроқ дарвозага зарба беришади. Агар мураббий Каземиронинг ўтган йилги версиясини қайтарса зўр иш бўларди. Агар йўқ бўлса, тен Хаг Амрабатни ўзининг биринчи позициясига қўйишни ўйлаши керак.

Марокашлик ЖЧ-2022 пайтида ярим ҳимоячилар орасида тўпни олиб қўйиш (16) бўйича 3-ўрин ва тўпга эгалик қилишни қайтариш (57) бўйича етакчига айланди. Унинг мудофаа қисмида 26 бор тўпни қайтаргани ҳам шу турдаги ўйинчилар орасида энг яхши натижа бўлди. У A Серияда 89,3% аниқ узатма берган. Фақатгина тўрт хавбек ундан яхшироқ натижа қайд этишган. Бошқа вариант сифатида Амрабатни тўрт ҳимоячига янада ёрдам бериш учун Каземиро билан бирга қўйиш мумкин.


Рэшфорднинг формасини қайтариш

Рэшфорд тезда ўтган йилги формасига қайтиши керак. У ўтган мавсум дарвоза томон 167та зарба берган ҳолда барча мусобақалардаги 56та ўйинда 30та тўп киритганди. Маркус жорий мавсум 10та ўйинда майдонга тушди ва атиги битта зарбани голга айлантирди. Унинг вазиятлардан фойдаланиш кўрсаткичи ўтган мавсум билан таққослаганда 3,6%гача тушди. Натижада ўтган мавсум ўртача 143 дақиқада гол урган вингер жорий мавсум 742 дақиқада фақатгина битта гол урмоқда.



Рэшфорд уйдаги "Брайтон" (1:3)га қарши ўйинда зарба билан тугаган саккизта ҳужумда иштирок этди. У барча 8та зарбани ижро этди, аммо уларнинг бирортасидан ҳам фойдала олмади. Кейин эса "Галатасарай"га қарши майдонда бўлган 68 дақиқасида бирорта ҳам зарба бермади. Бу мураббийнинг ишланмасими ёки унинг формаси ростдан ҳам шунчалик тушиб кетганми?

Маркус Каземиро сингари бирдан кўплаб сифатларни йўқотганига ишониш қийин. Агар тен Хаг унга ўтган мавсумда кўрсатган ишончини қайтаришга ёрдам бера олса, Рэшфорд яна катта ўйинларда катта вазиятларни ҳал қила олишига барча асослар бор.


Хойлуннга кўпроқ ўйнаш

Хойлунн ҳозирча катта трансфер нархига қарамай кам гол урмоқда, аммо у ўйинлари билан нега у билан шартнома имзоланганини кўрсатмоқда. У аллақачон ҳаракат, ҳужумдаги иш ва ўзига ишончни ўзида кўрсатмоқда. Ёш даниялик ҳали АПЛда гол урмади, аммо шериклари Расмус учун вазиятлар яратишса, у бунинг эвазига голлар билан жавоб қайтаради.



20 ёшли Хойлунн 2019 йилдаги Эрлинг Холанддан сўнг Чемпионлар лигасидаги дастлабки икки ўйинда гол урган энг ёш ўйинчи бўлди ва Димитар Бербатов (4), Ромелу Лукаку (3) ва Уэйн Руни (3)дан сўнг МЮ сафида Чемпионлар лигасидаги дастлабки иккита ўйинда 3та гол урган тўртинчи ўйинчи бўлди. Хойлунн ҳозирда жамоанинг энг яхши тўпурарлари орасида Каземиродан ортда қолмоқда, аммо ЧЛда 90 дақиқа ичида ўртача 0,6та гол урган ҳолда тез орада бразилияликни қувиб ўтади.


Footballhd.ru'да The Analyst материаллари асосида тайёрланди. Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика