RU

Последние новости

08:13Суперлига. Бугун Тошкентда дерби, "Бобур Арена"да "Андижон" "Сурхон"ни меҳмон қилади  0 07:25А Серия. "Милан" сўнги дақиқаларда камбек амалга оширди, Мората "Милан"даги биринчи голини урди, 1-тур ўйинлари битта саҳифада  1 06:50ЛаЛига. "Валенсия" - "Барселона" 1:2, Ямалдан ассист, Левандовский иккита урди   0 06:45Туркия Суперлигаси. "Адана Демирспор" - "Ризеспор" 1:2, Алиқулов бурчак зарбасини голга айлнатирди  3 02:34Ла Лига. "Барселона" илк турда камбэк эвазига меҳмонда ғалабага эришди, Левандовскидан дубль!  18 01:49Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Демирспор"ни мағлуб этди, Алиқулов иккинчи ўйинда ҳам гол урди!  10 01:33Роналду Суперкубокдан сўнг "Ал Насср"га кумуш медаллари бериш маросимида иштирок этмади. Криштиану 1:4 билан тугаган ўйиндан сўнг дарҳол кийим алмаштириш хонасига кетиб қолди  11 00:55"Челси" ва "Атлетико" катта алмашинувни амалга оширишга яқин (Рубен Урия)  4 00:10Роналду клуб миқёсидаги 32та финалдан 10тасини бой берди  4 23:38А Серия. Амалдаги ғолиб "Интер" чемпионатни дуранг билан бошлади, миланликлар 90+6 дақиқадаги гол сабаб ғалабани қўлдан бой беришди  1 23:20Туркия Суперлигаси. Ўзбек дербисида ғолиб номи аниқланди  5 23:16Саудия Арабистони Суперкубоги. Роналду бу сафар ҳам совринни қўлга кирита олмади, "Ал Ҳилол" яна "Ал Насср"ни тор-мор этди  53 22:23Ансу Фати Туркияга йўл олиши мумкин?!  5 21:58Расман: "Милан" Франция терма жамоаси ўйинчисини 25 миллион еврога харид қилди  2 21:01Файзуллаев Россия ва Ўзбекистонни таққослади  12

МЮ Гринвуд борасида расмий баёнот берди. У қоладими ёки кетади? Новости

МЮ Гринвуд борасида расмий баёнот берди. У қоладими ёки кетади?

Мэйсон Гринвуднинг "Манчестер Юнайтед"даги тақдири ҳал бўлди.

Клуб футболчининг ўз севгилисини зўрлашда айблаши билан боғлиқ ички текширув натижаларини сарҳисоб қилди ва ярим ҳимоячи айбсиз деган хулосага келди.

Шу билан бирга, томонлар футболчининг "Манчестер Юнайтед"даги фаолиятини давом эттириши қийин бўлишини тушуниб етишди. Ҳамкорликни тугатиш устида иш бошланди.


“Бизда мавжуд бўлган далилларга асосланиб, биз интернетда жойлаштирилган материаллар тўлиқ тасаввурни бермагани ва Мейсон дастлаб айбланган жиноятларни содир этмаган деган хулосага келдик. Шу билан бирга, Мейсон бугун омма олдида тан олганидек, у хатоларга йўл қўйган, бунинг учун жавобгарликни ўз зиммасига олади.

Бу жараёнда иштирок этганларнинг барчаси, жумладан Мейсон ҳам унинг фаолиятини “Манчестер Юнайтед”да давом эттириши қийинлигини билади. Шу боис, буни “Олд Траффорд”дан ташқарида бажариш мақсадга мувофиқ деб келишиб олдик. Энди биз бу натижага эришиш учун Мейсон билан ишлаймиз”, - дейилади “Манчестер Юнайтед” баёнотида.


Эслатиб ўтамиз, 2022-йил январ ойида футболчи Гринвуднинг қиз ўртоғи ижтимоий тармоқларда уни ҳақоратлангани ҳақида эълон қилган қатор суратлар пайдо бўлгач, ўз уйида ҳибсга олинган эди.

Футболчи зўрлаш, зўравонлик, жинсий зўравонлик ва ўлим билан таҳдид қилишда гумон қилинган. 2022 йил 2 февралда у гаров эвазига озод қилинди. Июн ойида унинг гаров муддати узайтирилди.

2022 йил октябрь ойида Гринвуд гаров қоидасини бузгани учун ҳибсга олинган: Футболчи уни зўрлашда айблаган қиз билан алоқада бўлган.

2023 йил феврал ойи бошида Буюк Манчестер полицияси Гринвуд юқоридаги барча айбловлардан қутилганини эълон қилди. Ёзда футболчи ва уни зўрлашда айблаган қиз фарзандли бўлди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика