МЮ 7та сабаб туфайли Аморимни танлаган экан
02 ноя 2024 14:56
Новости
МЮ 7та сабаб туфайли Аморимни танлаган экан
Португалиялик мутахассис "қизил иблислар" устози Эрик тен Хаг ўрнини эгаллайди. Шартнома 2027 йилгача мўлжалланган.
МЮдаги исми ошкор қилинмаган манба клуб 39 ёшли Аморимни 7та сабаб туфайли танлаганини айтди:
1. Португалиялик "синалган ғолиблик руҳи"га эга. У "Спортинг" билан икки марта чемпионатда ва икки марта Кубокда ғолиб бўлди.
2. Унда 3-4-3 схемаси асосида қурилган аниқ ўйин услуби мавжуд.
3. Унинг обрўси.
4. Ёшлар билан яхши ишлаши.
5. "Катта энергия"га эгалиги.
6. У "янги спорт тузилмасига тўғри келади ва клуб трансформациясида муҳим ролни бажаради".
7. Аморим "Юнайтед" собиқ мураббийларидан (Тен Хаг, Жозе Моуринью, Оле Гуннар Сульшер) сезиларли даражада ажралиб туради.
Манбанинг айтишича: "Рубен - биз суҳбат қурган ягона мураббий. Аввалгилари билан музокаралар бўлмаган. Биз уни биринчи рақамли номзод сифатида танладик ва Аморим билан тез ва тинч келишиб олдик.
Рубен - Европа футболидаги энг истиқболли ёш мураббий. У "Манчестер Юнайтед"га келаётганидан жуда хурсандмиз. У синалган ғолиб".
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии