RU

Последние новости

16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  0 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  10 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  7 15:00U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластин билан муҳим ўйинда қатнашмоқда (онлайн ҳисоб)  21 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  1 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  1 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  9 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  4 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  44 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  9

Мухтор Қурбонов: “Шўртан”ни олдинги қаддини ростлаш асосий мақсадимиз" Новости

Мухтор Қурбонов: “Шўртан”ни олдинги қаддини ростлаш асосий мақсадимиз"

Ўтган мавсум “Шўртан”ни кучлилар сафига олиб чиққан Мухтор Қурбонов бу йил мураббий сифатида элитада дебют мавсумини ўтказади.
Аниқроғи бугун Қурбонов учун расмий баҳслар бошланади. “Нефтчи”га қарши баҳс олдидан ғузорликларнинг мураббийини суҳбатга тортдик.

- Мамлакатимизда навбатдаги миллий чемпионат ўйинлари бошланди. Жорий мавсумдан мураббий сифатида нима кутяпсиз?
- Ўзингизга яхши маълумки, бу йил олий лигада 16та жамоа иштирок этади. Бу эса қизиқишни янада оширади. Футболчилар ҳам кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлади. Рақобат кучайиши табиий. Бундан ташқари халқаро майдонларда тўртта жамоамиз ўйнамоқда. Албатта бу ички чемпионатимиз савиясини ошишида хизмат қилади. Бундан  миллий ва бошқа ёшдаги терма жамоаларимиз ҳам ютади.

- Жамоангизни янги мавсумга қай тариқа тайёрлай олдим деб ўйласиз? Умуман таркибдан кўнгил тўқми?
- Ўйлайманки мавсумга тайёргарлик яхши бўлди ва биз тайёрмиз. Кўзлаган мақсадга эришдик. Қишки йиғинлар чоғида ўзимиз режалаштирган назорат ўйинлари ва бошқа юмушларни тўлиғича бажардик. Трансфер жараёнида ўзи таркибда кўришни истаган футболчиларни қўлга кирита олдик. Шунингдек сафимизга янги келиб қўшилган ўйинчилар бир-бири билан ҳудди ака-укадек бўлиб кетди. Футболда бу жуда муҳимдир. Бошқача айтганда таркиб борасида кўнгил тўқ. Курашчан жамоани шакллантири олдик деб ўйлайман.

- Бу йил мураббий сифатида олий лигада дебют мавсумингизни ўтказасиз. Бунга қандай ҳозирлик кўрдингиз? Қандайдир ҳавотир ёки хадик йўқми?

- Ўтган мавсум биринчи лигада бош мураббий бўлиб ишладим. Мана бу йил олий лигада дебют қилишга яқин турибман. Албатта лигалар ўртасида фарқ катта. Сўз билан ифодалаб бера олмайдиган қандайдир ҳаяжон бор. Лекин ҳадиксираш йўқ. Негаки бу йилги йиғилган таркибимиз билан мавсумни кўнгилдагидек ўтказишимизга ишонаман.

- Жамоага яратиб берилаётган шароитлар хусусида нима дейсиз?
- Клубимиз раҳбари Облаёр ака Расуловга ва бош ҳомийимизга бу борада бутун жамоамиз номидан миннатдорчилик билдираман. Мавсумга муносиб тайёргарлик кўришимиз учун барча шарт-шароитлар муҳайё этилди. Бугунги кунда айтарли муаммо йўқ.

- Дебют мавсумингиз олдидан мухлисларга нима деган бўлардингиз?
- Мақсадимиз ғузорлик мухлисларни мазмунли ўйинлар орқали хурсанд қилиш. Ўйламанки йигитлар буни уддасидан чиқади. Олий лигада гранд клублар қаторига қўшилиш ва “Шўртан”ни олдинги қаддини ростлаш асосий мақсадларимиздан биридир.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика