Мухтор Қурбонов: “Селекция жараёнини деярли тугатдик”
08 фев 2015 08:00
Новости
Мухтор Қурбонов: “Селекция жараёнини деярли тугатдик”
Бир йиллик танаффусдан сўнг яна олий лигада иштирокини давом эттирадиган Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси янги мавсумга пухта тайёргарлик кўришга харакат қилмоқда.
ПФЛ Кубогида иштирок этаётган “Шўртан” ўз таркибини бир қатор маҳоратли ўйинчилар билан кучайтириб олди. Тайёргарлик жараёни, селекция ишлари ва бошқа саволлар юзасидан бош мураббий Мухтор Қурбоновга мурожаат қилдик.
- Мухтор ака, жамоангизнинг тайёргарлигидан кўнглингиз тўляптими?
- Ҳа, ёмон эмас. Ҳаммаси олдин ишлаб чиқилган режа асосида кетмоқда. Асосийси январь ойида иккита муҳим йиғинни муносиб ўтказдик. Фақат февраль ойида Туркияда йиғин ўтказиш режаси амалга ошмади. Унинг ўрнига Тошкентда бошланган ПФЛ Кубоги турнирида иштирок этяпмиз.
- Олиб борилаётган селекция ишларидан қониқиш хосил қиляпсизми?
- Албатта. Олий лигада энди бизга осон бўлмаслиги учун ҳам таркибни шунга монанд кучайтиришга уриндик. Шунинг учун кўз остимизга олиб қўйган ўйинчиларни жамоага таклиф этиб, улар билан расман келишувга эришдик. Унга кўра, Темур Жўраев, Асрор Алиқулов, Самандар Шодмонов, Элдор Бойматов, Мирзакамол Камолов, Зафар Полвонов ҳамда Игорь Таран каби мухлисларга яхши таниш бўлган ва шу билан бирга илгари Қашқадарёнинг бош жамоаси “Насаф”да ўйнаган футболчиларни сафимизга қўшиб олдик. Қолаверса ўтган мавсум “Сўғдиёна”да ўйнаб, ўзини кўрсатган ҳужумчи Суҳроб Бердиев ҳам эндиликда жамоамиз аъзоси ҳисобланади. Булардан ташқари ўтган йили таркибимизда ўйнаган ёш ўйинчилар ҳам бор эканлигини айтиб ўтишим мумкин. Айнан ёшлар ва тажрибали футболчиларни уйғунлаштирган холда, курашчан жамоа шакллантирмоқчимиз.
- Демак, таркиб борасида жиддий ташвиш йўқ. Шундайми?
- Юқорида айтиб ўтганимдек, ўзимиз сафда кўришни хоҳлаган футболчиларни қўлга киритдик. Ҳадиксираш йўқ, деса ҳам бўлади. Таркибни деярли аниқлаб бўлдик. Энди чемпионатга қадар ўйин услубимизни шакллантириш учун ишлаймиз.
- Бу йил 37 ёшни қарши оладиган Асрор Алиқуловнинг қайси жиҳатларини инобатга олиб, яна “Шўртан”га қайтардингиз?
- Асрор гарчи 37 ёшга тўлаётган бўлса, у профессионал футболчи. Ёшларга ҳар томондан намуна бўлади. Ёшлар айнан ундан ўрганиб, ўсади. Алиқуловнинг жамоамизга яна қайтгани бу уни яна асосий таркибда ўйнайди дегани эмас. Машғулотларда ўзини кўрсатиб, асосий таркибда ўйнашга муносиб эканлигини исботлай олсагина, таркибдан ўрин олади. Қашқадарёлик футболчининг мавсум мобайнида жамоага фойдаси тегади деган умиддаман.
- Энди таркибда бошқа янги номларни учратмаймизми?
- Селекция ишларини 99 фоизга тугатдик. Агарда расмий ўйинларга қадар яна бирорта ўйинимизни кучайтиришга қодир ўйинчи топилиб қолса, шунда ўйлаб қўришимиз ҳам мумкин.
- Маълум муддат “Шўртан” машғулотларида иштирок этган Камолиддин Мурзоев, Шавкат Саломов ва Улуғбек Бақоевнинг кейинчалик жамоани тарк этиши нима боғлиқ? Уларга сиз расмий таклиф билан чиққанмидингиз ёки...?
- Йўқ, бу футболчилар ўзлари мендан машғулотларда вақтинча иштирок этиб туришни сўраганди. Мурзоев билан Саломов аслида яна хорижга кетмоқчи эди. Шунинг учун спорт формасини йўқотмаслик мақсадида биз билан бирга бўлишди. Аммо кейинчалик воқеалар ривожи улар ўйлаганичалик кечмади.
- Агар ихтиёр ўзингизда бўлса бу футболчиларни жамоангизга олган бўлармидингиз?
- Ҳар уччаласи ҳам ўз вақтида миллий терма жамоада ва ОЧЛ ўйинларида иштирок этган. Халқаро тажрибага эга бўлган ўйинчиларни қайси мураббий жамоасида кўришни истамайди дейсиз. Лекин ҳаммаси барибир моддий жиҳатга бориб тақалади. Улар сўраган маблағ бизнинг имкониятга тўғри келмаслиги мумкин. Буни тўғри қабул қилиш керак.
- Дарвоқе, “Шўртан”ни Туркия йиғини бекор қилинишига сабаб ҳужжатларнинг тайёр бўлмагани билан боғлиқми?
- Йўқ, чиптага буюртма бераётганда олдиндан тўлов қилиш керак бўлади. Очиғини айтганда, бу пайтга келиб пул топилмади. Шунинг учун Тошкентда қолиб, ПФЛ Кубоги мусобақасида иштирок этишни лозим топдик.
- Ўтган йили биринчи лигада жамоа шарафини ҳимоя қилган бир қатор ёшлар жорий мавсум олий лигада дебют қилишга яқин турибди. Кимлар кашфиёт бўлиши мумкин деб ўйлайсиз?
- Таркибимизда иқтидорли ёшлар бир талай. Мурод Ражабов, Ҳусниддин Ғофуров (1997 йили), Умар Эшмуродов, Жамшид Ҳошимов сингари ўйинчилардан умидимиз катта. Уларни бу йил олий лига ҳавосидан баҳраманд қилган холда, тарбиялаб борамиз. Ҳаммаси футболчининг ўзига боғлиқ. Биз имкон қадар барчасига имконият бериб борамиз, ундан ким қандай фойдаланиб қолишини вақт кўрсатади.
- Мураббийлар штаби расман тасдиқландими?
- Ҳа, менга айни дамда Бахтиёр Қамбаралиев, Жамшид Умаров, Зоир Тўрақулов, Эркин Мирзаев ёрдам бермоқда. Бошқа ўзгариш қилинмайди.
- Ёшлар жамоасида ким ишлайдиган бўлди?
- Катта эҳтимол билан ёшларимизни мавсумга Баҳодир Шоймардонов тайёрлайди.
- Селекция ишларидан келиб чиқиб, айтадиган бўлсак, бу йил жамоа олдига қандай мақсадлар қўйилмоқда?
- Ҳар бир ўйинда ютиш ва мухлисларимизни хурсанд қилиш асосий вазифаларимиздан биридир. Олтинчи ёки ўнинчи ўрин учун курашамиз дегандан нима фойда. Имкон қадар юқори ўринлар учун курашамиз. Яхши тушуниб турибман бу йил ОАВ ва ишқибозлар бизга бошқача эътиборда бўлади. Шу боис ўзимизни кўрсатишга харакат қиламиз.
Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Комментарии