Мухтор Қурбонов: "Самарқандда бизни сарсон қилишди"
31 мар 2014 11:10
Новости
Мухтор Қурбонов: "Самарқандда бизни сарсон қилишди"
Хабарингиз бор, кеча мамлакатимизнинг бир қатор шаҳар ва туманларида Ўзбекистон Кубоги ўйинларига старт берилди.
Қуръага кўра Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси кеча Самарқандда "Регистон" меҳмони бўлди. Унда Мухтор Қурбонов бошқарувидаги "Шўртан" 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритди. Шундан сўнг Қурбонов сайтимизга учрашув ҳақида қисқача ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Ўзбекистон Кубогидаги стартимизни омадли бошлаганимиздан хурсандман. Очиғини айтсам кеча бизни Самарқандда сарсон қилишди. Боиси учрашувни аввалига "Олимпия" стадионида ўтади деб кейинроқ бизни Жомбойга боришимиз кераклигини айтишди. Нима сабабдан бундай қилишгани эса бизга қоронғу. Жомбойдаги стадионнинг майдони ҳам шу куни талаб даражасида эмасди. Шунинг учун учрашувда фақат натижа учун кураш кечди. Мухлисларни голлар билан хурсанф этиш қийин бундай майдонда. Шунга қарамай энг муҳими ғалабага эриша олдик.
-Ўйиндан умуман кўнглим тўлмади. "Регистон" ҳам яхши жамоа. Таркибида етакчи ўйинчилар кўп. Хусусан ўтган йили "НБУ-Осиё"да қўл остимда ўйнаган Виталий Зотеев ҳам жорий мавсум самарқандликлар шарафини ҳимоя қилмоқда.
Исломбек РУСТАМБEКОВ.

Комментарии