RU

Последние новости

02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  201 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  3 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  1 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  11 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  12 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  21 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  19 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  12 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7

Мухтор Қурбонов: "Қуръа ташлаш маросими оддий ўтди" Новости

Мухтор Қурбонов: "Қуръа ташлаш маросими оддий ўтди"

Бугун ЎФФ мажлислар залида бўлиб ўтган олий лига-2015га қуръа ташлаш маросими якунига етгач Шўртан бош мураббийини суҳбатга тортдик.
- Қуръа ҳақида нима дейишим мумкин? Ҳар йилгидек одатий тарзда ўтди. Ҳудди жорий мавсумдаги бўлгани каби келаси йил ҳам ўйинлар шу тартибда кечадиган бўлди. Фарқи шуки чемпионатда жамоалар сони 16тага етказилди.

- Тўғриси қуръа ҳақида ижобий ёки салбий фикр билдира олмайман. Унда олдиндан қайси рақиб тушишини билмаймиз. Шундай экан борича қабул қиламан.

- Албатта олий лигада осон ўйинларнинг ўзи йўқ. Жамоамиз учун ҳар бир баҳс ўта мураккаб кечишини ҳис қилиб турибман. Уйдаги учрашувлар ҳам енгил бўлмайди. Шунга яраша тайёргарлик кўришни мақсад қилганмиз.

- Чемпионатнинг илк турида "Нефтчи" билан ўйнайдиган бўлдик. Тўғри, бош мураббий сифатида шу куни дебютимни ўтказаман. Ҳар қандай мураббий дебочасида ютишни истайди. Фарғонадаги янги стадионда мухлислар тўлиб-тошиши турган гап. Бундай муҳитда футбол ўйнашнинг гашти бошқача. Ҳар икки жамоа футболчиларига бу завқ бағишлайди. Шуни айтишим мумкинки, биз нафақат ушбу ўйинга балки бутун чемпионатга жиддий тайёргарлик кўрамиз", - дейди Мухтор Қурбонов.


Исломбек Рустамбеков ёзиб олди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика